gram news
YURISTKADR channel avatar

YURISTKADR

@yuristkadr

Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев ва жамоа мутахассислари жавоб беради. Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot

ProjectsKKLaw

56,557subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • YURISTKADR

    22 Sept, 18:26

    #бу_муҳим➖Боланинг онаси ишламайдими, боланинг тарбияси билан бандми, демак, отага бола тарбияси билан боғлиқ меҳнат имтиёзлари қўлланилмайди.МК 410-моддасининг талаби шу.👉@yuristkadr
  • YURISTKADR

    22 Sept, 15:05edited

    #қисқартиришҚисқартириш ҳақидаги тасаввуримизни янада бойитамизЯна бир бор Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми 2-бандига қараймиз:2) технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқариши билан боғлиқ бўлган ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси), якка тартибдаги тадбиркор ходимлари сонининг ёки штатининг ўзгарганлиги. Демак, ўртоқлар, қисқартириш муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилиш учун қуйидаги сабаблар бўлиши керак: 1. Технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши; 2. Ишлар, маҳсулотлар, хизматлар хажмининг қисқариши.Буларсиз қисқартириш ҳақиқий ҳисобланмайди ва ўртада низо чиққанида, иш берувчи ана шу расмий сабаблар ва омилларни асослаб, исботлаб бериши шарт. Акс ҳолда, чатоқ бўлади.Ўтган сафар мана бу постда юқоридаги омиллар ҳақида айрим фикрларни билдирган эдим. Ҳозир
    TelegramYURISTKADR#қисқартириш Қисқартиришнинг нозик жиҳатларидан бири ҳақида айтиб берайми? МК 161-моддаси иккинчи қисми 2-бандига асосан қисқартиришга олиб келувчи омиллар қуйидагилардир: 1. Технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши; 2. Ишлар…
  • YURISTKADR

    22 Sept, 13:05

  • YURISTKADR

    22 Sept, 10:06

    ⚖️ Аdvokatlar va huquqshunoslar uchun Istanbulda stajirovka💫📅 Oʼtkazilish sanasi: 8–15 noyabrUshbu stajirovka dasturida sizga advokat Azimjon Zuxurov hamda advokat Shaxzoda Abdullayevalar hamrohlik qiladi!🌟 Sizni mintaqaning eng yirik ishbilarmonlik va huquqiy markazlaridan biri boʼlgan Istanbul shahrida oʼtkaziladigan noyob kasbiy stajirovkaga taklif etamiz! Bu Turkiyaning huquq tizimiga chuqur kirib borish, xalqaro amaliyotni oʼrganish va ishbilarmonlik aloqalari tarmogʼini kengaytirish uchun ajoyib imkoniyatdir.💼 Stajirovka dasturiga nimalar kiradi? Intensiv hafta davomida sizni eksklyuziv tashriflar va uchrashuvlar kutmoqda:⚖️ Sud va huquqni muhofaza qilish organlari; 📜 Notarial idora; 🏢 Yetakchi yuridik firmalar; 🏛 Аrbitraj markazlari; 💨 Istanbul Moliya Markazi (Istanbul Financial Center);🎁 Dastur bonusi: Istanbul boʼylab mualliflik ekskursiyasi — siz tarix,
  • YURISTKADR

    22 Sept, 09:35edited

    КАДР ТЕКШИРУВ КОМИССИЯСИДА БЎЛСА, У ҲАМ ТЕКШИРУВ ЎТКАЗИЛАЁТГАН ОБЪЕКТДА БЎЛИШИ ШАРТМИ?САВОЛ. Бугунги дарсда тингловчиларимиздан бири берган савол: давлат фуқаролик хизматида ишлаётган кадрлар хизмати ходими хизмат текшируви комиссиясига кирган бўлса ва хизмат текшируви ходим назорат ўтказган бошқа жойдаги объект бўйича ўзтказилаётган бўлса, кадрлар хизмати ходим ҳам бутун текширув муддати давомида ўша объектда бўлиши шартми?ЖАВОБ.Йўқ, ундай эмас деб ўйлайман. Бирорта қонун ёки қонуности ҳужжатида бундай талаб мавжуд эмас. Биласизми, ҳаммаси хизмат текширувини қандай ташкил этиш ва ишларни қандай тақсимлашга боғлиқ. “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг 49-моддасида давлат фуқаролик хизматчисига нисбатан хизмат текшируви ўтказилганда, комиссияга кадрлар хизмати ходими, юридик хизмат ходими ҳам кирсин дейилган, тўғрими?Дейлик, комиссия раиси сифатида раҳбар ўринбосари
    TelegramYURISTKADRДавлат фуқаролик хизмати бўйича ўқув жараёнлари қизғин давом этмоқда. Бизда ҳозир қурилиш назорати бўйича инспекциянинг ҳудудий бошқармалари Инсон ресурслари (кадрлар) хизмати ходимлари малака оширмоқда. Асосан, давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатини…
  • YURISTKADR

    22 Sept, 09:26

    Давлат фуқаролик хизмати бўйича ўқув жараёнлари қизғин давом этмоқда.Бизда ҳозир қурилиш назорати бўйича инспекциянинг ҳудудий бошқармалари Инсон ресурслари (кадрлар) хизмати ходимлари малака оширмоқда.Асосан, давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатини ташкил этишнинг алоҳида ҳусусиятлари ҳақида гаплашяпмиз. Бугун меҳнат интизоми, интизомий жазо ва хизмат текшируви мавзуларини гаплашдик.Давлат фуқаролик хизматчиларига доир ўқув жараёнларини ташкил этишда ҳозирда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Солиқ қўмитаси фаол.Мана энди бу сафга қурилиш назорати бўйича инспекция ҳам қўшилди.👉@yuristkadr
  • YURISTKADR

    22 Sept, 08:37

    forwarded from @kadr_yurist

    “YURIST VA KADR” NTMда қурилиш соҳаси мутахассислари иштирокидаги дарс жараёнлари!📚Лавҳада дарсларни меҳнат ҳуқуқи бўйича мутахассис устозларимиз, адвокат Сайдали Мухторалиев олиб бормоқдалар.Кейинги офлайн гурухларимиз 5 октябрдан бошланади, гуруҳларга ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин:👩‍💻@yuristkadr_menejer☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 93-444-48-71, 90-993-18-80
  • YURISTKADR

    22 Sept, 07:42

  • YURISTKADR

    22 Sept, 06:45edited

    Аҳмедов Олимхўжа Мухаметхон ўғли Наманган вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланибди.Ажойиб танлов! Олимхўжани шахсан яхши танийман ва виждонли ҳамда ҳалол мутахассис сифатида биламан. Муҳими, меҳнат ҳуқуқи соҳасига жуда яқин ва бу соҳанинг муаммоларини ўз танасида хис қилган шахс.Олимхўжа укамизга муваффаққият тилайман. Унинг даврида Наманган меҳнат ҳуқуқи соҳасида бошқа ҳудудларга ўрнак бўладиган даражага чиқсин деб ният қиламан.👉@yuristkadr
  • YURISTKADR

    22 Sept, 05:47

    Меҳнат шартномасини ўзгартириш.Меҳнат шартномасини ўзгартириш амалиёти ҳақида гапирганда, бугунги кунда кўплаб HR ва кадрлар хизмати ходимларида бироз нотўғри, узр нотўғри демай, тўлиқ бўлмаган тушунча бор.Улар меҳнат шартномасини ўзгартириш деганда, аксар ҳолларда ходимларни бошқа ишга ўтказиш амалиётини тасаввур қилишади. Бироқ, бу жуда чекланган даражадаги тасаввур.Меҳнат кодексининг 133-моддасига асосан меҳнат шартномасини ўзгартириш қуйидаги асослардан (яъни турлардан) иборат:меҳнат шартларининг ўзгариши;ходимнинг бошқа ишга ўтказилиши;иш берувчининг бошқа жойга кўчиши муносабати билан жойнинг ўзгариши;ходимнинг бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юборилиши;меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган иш жойининг ўзгариши.Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва меҳнат шартларини ўзгартириш деярли бир хил маънога эга иккита алоҳида тушунчалардир. Чунки биламизки,
  • YURISTKADR

    22 Sept, 04:36

  • YURISTKADR

    21 Sept, 15:46

    Бугун ФИБ Урганч туманлараро судида имзоланган келишув битимиз тасдиқлаб берилмади.Нима эмиш, биз даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида ариза беришимиз керакмиш.Келинглар мундоқ қилайлик, ундан кўраси ФПКнинг 166-моддасидаги "суд тарафларни яраштириш учун чоралар кўради" деган қоидани ФПКдан чиқариб ташлайқолайлик. Ёки келишув битимларини тасдиқлайдиган бошқа судларни ташкил қилайлик. Чунки айрим фуқаролик судларига малол келаётганга ўхшаяпти бу нарса.👉@yuristkadr
  • YURISTKADR

    21 Sept, 15:39edited

    Бугун бир иш бўйича ўрта бўғин судида апелляция суди таркибига янги судья кирди. Бироқ, судлов ҳайъати суд муҳокамасини янгидан бошламади ва ФПК 18-моддаси талабларини қўпол равишда бузди. Бу қонунбузарликни қабул қила олмадим ва судлов ҳайъати раисига раддия
  • YURISTKADR

    21 Sept, 15:34

    Бугун бир иш бўйича ўрта бўғин судида апелляция суди таркибига янги судья кирди. Бироқ, судлов ҳайъати суд муҳокамасини янгидан бошламади ва ФПК 18-моддаси талабларини қўпол равишда бузди. Бу қонунбузарликни қабул қила олмадим ва судлов ҳайъати раисига раддия бердим, судлов ҳайъати раддияни қаноатлантирмади (одатдагидек). Кейин мен янги қўшилган судьяни иш билан тўлиқ танишиб чиқишини таъминлаш ҳақида илтимоснома киритдим. Чунки билиб турибман, янги судья ишга чуқур кирмаган. Афсуски, бу илтимосномам ҳам рад қилинди. Шундан сўнг мен бутун судлов ҳайъатига раддия бериш ҳақида ариза бераман десам, судлов таркиби аризамни қабул қилмади. Хуллас, цирк бўлди дейиш мумкин.Шу ишдан кейин мен яна бир бор хулоса қилдим. Ўртоқлар ортга чекиниш хато бўлади. Охиригача бориш керак. Охиригача борган инсонгина ҳақиқатга эришиши мумкин. Маслаҳатим, ҳеч қачон ортга чекинманг.👉@yuristkadr
  • YURISTKADR

    21 Sept, 14:01

  • YURISTKADR

    21 Sept, 11:05

    ТУРМУШ ЎРТОҒИМ АЖРАШМОҚЧИ, ЛЕКИН МЕН ҲОМИЛАДОРМАН.САВОЛ. Мен хомиладорман, турмуш ўртоғим мен билан ажрашмоқчи.Судга ариза бердим, ажрашамиз деб айтди. Мени ажрашиш ниятим йўқ, хомиладор холим билан ажрашиб қаерга бораман. Илтимос, қандай йўл тутсам бўлади? Жавоб учун олдиндан рахмат.ЖАВОБ. Сиз хозирча хавотирланманг, хавотирга ўрин йўқ. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 39-моддасида эрнинг никоҳдан ажратиш тўғрисида талаб қўйишини ман этадиган холат белгиланган, яъни хотинининг ҳомиладорлик вақтида ва бола туғилганидан кейин бир йил мобайнида эр хотинининг розилигисиз никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга ҳақли эмас.Бундан ташқари, Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 6-бандида ҳам:➖“эр хотинининг розилигисиз унинг ҳомиладорлиги вақтида ва бола
  • YURISTKADR

    21 Sept, 09:37

    forwarded from @kadr_yurist

    Бу хафтадан марказимизда Қурилиш ва уй - жой коммунал ҳўжалиги назорати инспекциясининг ҳудудий бошқарма масъул ходимлари иштирокидаги 4 кунлик офлайн ўқув курслари бошланди!📚Бугунги дарсларни марказимиз устозлари Мухаммадамин Каримжонов ва Ҳумоюн Сойиповлар бошлаб бердилар.Дарс жудаям қизғин ўтмоқда. Ўйлаймизки, тингловчилар дарс жараёнида барча саволларига жавоб олдилар.Малака ошириш курсларимиз давом этади.Кейинги гурухларга ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин:👩‍💻@yuristkadr_menejer☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30."YURIST VA KADR" NTM
  • YURISTKADR

    21 Sept, 08:02

  • YURISTKADR

    21 Sept, 06:50edited

    Судьяларнинг таътили ҳақидаЯқинда судлар фаолиятига доир қонун лойиҳасини муҳокама қилаётган депутатларимиз судьянинг қўлида тугалланмаган ишлари бор экан, уларни ротация қилиш ва бошқа судларга ўтказишга йўл қўйилмаслиги зарурлигини таъкидлади.Бу фикрга қўшиламан. Бироқ, бизда дўпписини ол деса, калласини оладиганлар барча тизимда бор.Юқоридаги масалалар судьяларнинг меҳнат таътилларига ёки вақтинча меҳнатга лаёқатсизликка доир ҳуқуқларига дахл қилмаслиги керак.Кўп ҳолларда судьяларимиздан қўлидаги ишлар туфайли вақтида таътил ололмаётгани ҳақида эшитамиз. Лекин, бу қуриб кетгур суд иши дегани тугамайди. Айниқса, марказларда жойлашган фуқаролик судлари судьяларида суд ишлари бўлмаган куннинг ўзи йўқ. Фуқаролардан аризалар келаверади, ишлар кетидан ишлар қўшилаверади.Қонун эса, меҳнат таътилини таътиллар жадвалига мувофиқ, ўз вақтида берилишини талаб қилади.Шундай экан, ҳар
  • YURISTKADR

    21 Sept, 06:27edited

    Меҳнат ҳуқуқи ва HR соҳаси бўйича тажрибали мутахассис Шавкат Ҳамроқулов Ўзбекистон Республикаси Олий судининг кадрлар хизмати раҳбарлигида иш бошлади.Шавкат Салимовични ғояларни рўёбга чиқарувчи мутахассис дейиш мумкин. Айниқса, кадрлар ишини автоматлаштириш ва ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида.Ҳамроқулов Адлия вазирлигида ишлаган вақтда бошқа амаллар қатори, таътил бериш амалиётини автоматлаштиришда ҳам муҳим роль ўйнади. Натижада, адлия тизимида таътилларни ўз вақтида бериш даражаси 2025 йил якуни бўйича 96 фоизга етган. Бу Ўзбекистон бўйича мутлақ рекорд.Насиб қилса, энди Олий суд тизимида ҳам шунга ўхшаш катта ислоҳотлар амалга оширилса керак.👉@yuristkadr
Download the series as CSV
A feedback bot for your channel — free

Followers write to the bot, you answer by reply, your account stays hidden. Created in one tap.

How it works →
Create the bot