Latest posts

YURIST MASLAHATI
23 Sept, 15:20
❗️Жарима баллари муаммосини онлайн ҳал қилиш мумкинАвтомобилни ишончнома ёки яқин қариндошлик алоқалари асосида бошқараётган шахс қоидабузарлик содир этса, жарима бевосита ҳайдовчининг номига келадиган қилса бўлади.Бунинг учун ҳайдовчи маълумотларини my.gov.uz орқали тизимга киритиш зарур:➖ Автотранспорт эгаси, my.gov.uz порталида Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни бошқа шахсга ўтказишни танлайди. Автомобилнинг давлат рақами ва бошқариш муддатини кўрсатади. Бошқарадиган шахснинг ЖШШИР, паспорт серияси ва рақами, бошқарув ҳуқуқини бериш асосини (яқин қариндош/ишончнома) киритади.➖ Ҳайдовчи, ўзининг my.gov.uz профилидаги “Хабарномалар” бўлимига кириб, аризани ERI, Mobile-ID ёки Fаcе-ID орқали тасдиқлайди.Хизмат пуллик — БҲМнинг 0.9 фоизи (10% чегирма билан 39 600 сўм).Ижтимоий реестрдагилар ва I/II гуруҳ ногиронлари учун 50% чегирма бор.Аризани кўриб чиқиш муддати: ➖ Жисмоний шахслар: Автоматик. ➖ Юридик шахслар: 5 иш куни ичида.Юридик шахслар учун тартиб, ташкилот раҳбари ҳар бир машина учун алоҳида ариза юборади ва ишончнома, суғурта полиси ёки йўл варақасини илова қилади.Муҳим: Давлат органлари ва йўловчи ташувчилар учун ўз ходимларига жавобгарликни расмийлаштириш — БЕПУЛ!➖ Ҳайдовчида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлиши шарт. ➖ Ишончнома мавжуд бўлиши керак.Суғурта (ОСАГО), Агар суғурта чекланган бўлса, ҳайдовчи исми унда бўлиши шарт.Энди камералар қайд этган қоидабузарликлар учун автомобиль эгаси сарсон бўлмайди ва унга ортиқча жарима баллари ёзилмайди. Масъулиятни ҳақиқий ҳайдовчи ўз бўйнига олади.Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг👉 @yuristlar_maslahati 👈
YURIST MASLAHATI
23 Sept, 13:54edited
❗️Давлат харидлари масаласида муҳим Вазирлар маҳкамасининг қарори қабул қилиндиДавлат харидларини таклиф сўрови асосида амалга оширишга рухсат этилган тадбиркорлик субъектларининг сунъий интеллектга асосланган ахборот тизимлари (дастурий маҳсулотлар) реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.09.2026 йилдаги 510-сон#Янги_ҳужжат👉 @yuristlar_maslahati 👈
YURIST MASLAHATI
23 Sept, 13:31
Шундай яхши хабарларни сизлар билан ҳам бўлишким келади - обуначимиздан👉 @yuristlar_maslahati 👈


YURIST MASLAHATI
23 Sept, 12:50edited
#Кадровик Она ишламаса, отага тўрт кунлик қўшимча таътил бериладими?Савол: «Ўн икки ёшга тўлмаган икки нафар фарзандим бор. Турмуш ўртоғим ишламайди, болаларимизни парваришлайди. Ишхонамдан тўрт кунлик ҳақ тўланадиган қўшимча таътил сўрадим. Кадрлар инспектори онаси ишламагани учун берилмаслигини айтди. Ахир, қонунда “ота-онадан бирига” дейилган-ку. Ким ҳақ?»Мазкур ҳолатда инспекторнинг рад жавоби ҳуқуқий асосга эга. Чунки таътил олиш ҳуқуқини белгиловчи нормани ундан фойдаланиш шартларидан ажратиб қўллаш мумкин эмас. Қуйида масалани тўлиқ таҳлил қиламизБиринчидан, Меҳнат кодекси 401-моддасининг биринчи қисми ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига, шунингдек ота-она ўрнини босувчи шахсга ҳар йили камида тўрт календарь кунлик ҳақ тўланадиган қўшимча таътил беришни назарда тутади.Иккинчидан, МК 237-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ, тўрт календарь кунлик мазкур ижтимоий таътил даврида ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланади. Бироқ таътилнинг ҳақ тўланадиган ижтимоий таътил эканлиги уни беришга доир бошқа қонуний шартларни бекор қилмайди.Учинчидан, МК 410-моддасининг биринчи қисмига кўра, ота тегишли кафолатдан она фойдаланмаётганини тасдиқловчи ҳужжатни иш берувчига тақдим этиши керак. Бундай ҳужжат иш жойидан маълумотнома ёки ҳолатга қараб қонунда кўрсатилган бошқа тасдиқловчи ҳужжат бўлиши мумкин.Энг асосий қоида 410-модданинг иккинчи қисмида белгиланган, унга кўра, она ишламаса ҳамда боланинг парвариши ва тарбияси билан машғул бўлса ёхуд ишлаб, тегишли кафолатдан фойдаланаётган бўлса, отага мазкур кафолат берилмайди. Демак, “ота-онадан бирига” ибораси отага ҳеч қандай шартсиз таътил берилишини англатмайди.Бунда фақат онанинг ишсизлигини аниқлаш етарли эмас, унинг бола парвариши ва тарбияси билан машғуллиги ҳам инобатга олиниши зарур. Бу шартлар биргаликда баҳоланиши керак.Шунингдек, 410-моддадаги чекловни фақат бола парваришлаш таътилига тегишли деб тушуниш нотўғри. Модда ушбу параграфдаги кафолатларга ҳавола қилади, 401-модда ҳам шу параграф таркибига киради. Уларни биргаликда қўллаш натижасида таътил ҳуқуқи ва уни амалга ошириш шартлари аниқланади.Таътилга ҳуқуқ мавжуд бўлганда, МК 401-моддасининг иккинчи қисми асосида ундан йиллик меҳнат таътилига қўшиб ёки иш берувчи билан келишилган вақтда алоҳида, тўлиқ ёхуд қисмларга бўлиб фойдаланилади. Уни кейинги иш йилига кўчириш ёки пулли компенсация билан алмаштириш мумкин эмас.Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг👉 @yuristlar_maslahati 👈
YURIST MASLAHATI
23 Sept, 10:50
Ипотека уйи бўлинадими? Банкдаги қарзни ким тўлайди?Кредит эвазига олинган мулк — бугунги куннинг энг долзарб масаласи.Олий суд Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 3-сонли қарори 21-бандига кўра кредит маблағлари ҳисобига олинган кўчмас мулк ҳам умумий биргаликдаги мулк ҳисобланади.Уй бўлинганда, кредит бўйича қолган қарз ҳам эр ва хотин ўртасида улушларига мутаносиб равишда тақсимланади. Агар бири кредитнинг ҳаммасини тўлаб юборса, ортиқча тўлаган қисмини иккинчи тарафдан ундириб олиши мумкин.Мурожаат учун: @yuristgamurojaat👉@yuristlar_maslahati 👈
YURIST MASLAHATI
23 Sept, 10:01
Тошкент вилоят судида соат 11:45 даги иш ҳам ҳали бошланмади. Судьяларни тушлиги ҳам 1 соатга чўзилмоқда. Ҳали ҳам процесс бошланмади. Соат 14:00 да иши тайинланганлар неччида киради, билмадим.👉 @yuristlar_maslahati 👈
YURIST MASLAHATI
23 Sept, 07:18
❗️1 октябрдан my.gov.uz орқали мол-мулкни бегоналаштиришга тақиқ қўйиш, телефон рақамларини бошқариш ва банк карталарини блоклаш мумкин бўлади2026 йил 1 октябрдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталида янги электрон хизматлар жорий этилади.Кўчмас мулк ва транспорт воситалари бўйича: ➖ жисмоний ва юридик шахслар ўзларига тегишли кўчмас мулк ҳамда автомототранспорт воситаларини гаровга ёки ипотекага қўйиш, шунингдек, бегоналаштиришга тақиқ қўйиш ёки уни бекор қилиш учун ариза юбориши мумкин бўлади.Телефон рақамлари ва банк карталари бўйича:➖ фуқаролар ўз номига расмийлаштирилган телефон рақамлари ва банк карталари ҳақидаги маълумотларни кўриши;➖ телефон рақамини муайян муддатга нофаол ҳолатга ўтказиши ва қайта фаоллаштириши;➖ фойдаланилмаётган телефон рақамига хизмат кўрсатишни тўхтатиш учун ариза юбориши;➖ телефон рақамига уланган пулли хизматлар ҳақида маълумот олиши;➖ банк картасини блоклаш ёки ёпиш бўйича эмитентга ариза юбориши мумкин бўлади.Фуқаро номига янги нотариал ҳаракат расмийлаштирилганда, унга Ягона портал орқали автоматик хабарнома юборилади ҳамда бундай ҳаракатлар ҳисоби юритилади.Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг👉 @yuristlar_maslahati 👈
YURIST MASLAHATI
23 Sept, 05:52
❗️Нуфузли халқаро шахмат мусобақалари ғолибларини 200 минг АҚШ доллоригача мукофотланади«Нуфузли халқаро шахмат мусобақалари ғолиблари ва совриндорлари ҳамда уларнинг тренерларини муносиб рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–346-сон, 21.09.2026 й.) қабул қилинди.Қарорга кўра, халқаро нуфузли шахмат мусобақаларининг ғолиб ва совриндорлари бўлган шахматчиларимиз ҳамда уларнинг тренерларига бериладиган бир марталик пул мукофотлари миқдорини ошириш белгиланди.Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг👉 @yuristlar_maslahati 👈


YURIST MASLAHATI
22 Sept, 16:16
Чегирма ва акциялар: нималарга эътибor қаратиш керак?Сотувчилар харидорларни жалб қилиш учун турли акция ва чегирмалар ўтказиши мумкин. Лекин бунинг ҳам ўз қоидалари бор.✅ Чегирма — фақат ҳақиқий бўлса, чегирма ҳисобланади Агар сотувчи чегирма нархни кўрсатган бўлса, у охирги 30 кундаги энг паст нархдан паст бўлиши шарт. Аввал нархни сунъий ошириб, кейин “чегирма” деб кўрсатиш — тақиқланади.Сотувчининг мажбуриятлари: —Товар ва нархлар ҳисобини юритиш, охирги 30 кунлик нархларни қайд этиш. —Истеъмолчи талаб қилса, шу маълумотларни тақдим этиш.Акция ўтказишда: —Шартларни (муддати, товарлар рўйхати, миқдори) аниқ ва тушунарли қилиб етказиш; —Эълон қилингандан сўнг шартларни ўзгартирмаслик; —Ваъда қилинган чегирма/бонусларнинг ҳақиқатда амал қилишини таъминлаш.Нарх чегирмасида: —Чегирма аниқ фоиз ёки сумма кўринишида кўрсатилиши; —Талаб бўйича ҳар
YURIST MASLAHATI
22 Sept, 15:47edited
Тошкент шаҳар суднинг маслаҳати: Нега тадбиркор битта божни икки марта тўлаб, кейин қайтарма ижро қилиши керак экан?Тошкент шаҳар суди тадбиркорнинг мулки хатланишига сабаб бўлган хатосини тўғрилаш ўрнига, муаммони ғалати усулда ҳал қилишни таклиф этмоқда. Эмишки, тадбиркор МИБни тинчлантириш учун 22,5 млн сўм божни яна қайтадан тўлаши керак ва кейинчалик олдинги тўлаган пулини қайтарма ижро орқали қайтариб олар экан.Келинг, бу маслаҳат қонунчиликка қанчалик тўғри келишини ҳуқуқий таҳлил қиламиз.Қонун нима дейди? Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 343-моддасига кўра суд ҳужжатининг қайтарма ижроси фақатгина бекор қилинган ёки ўзгартирилган қисмига нисбатан қўлланилади.Бу реал вазиятда қандай ишлайди?1. Тадбиркор биринчи суд қарори бўйича 23,3 млн сўм божни тўлиқ тўлаб бўлган.2. Кассация суди бу мажбуриятни умуман бекор қилмаган, балки суммани 22,5 млн
YURIST MASLAHATI
22 Sept, 15:21
Қарор билан иш жойида тазйиқ, жинсий ва жисмоний зўравонлик, шаҳвоний шилқимлик, руҳий босим, таъқиб ва камситиш ҳолатларининг олдини олиш, бундай ҳолатлар бўйича мурожаатларни қабул қилиш ва холис кўриб чиқишнинг янги тизими жорий этилади. Мурожаат қилган шахсларнинг шахсий маълумотлари ва мурожаат мазмуни махфийлиги кафолатланади.Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг👉 @yuristlar_maslahati 👈
YURIST MASLAHATI
22 Sept, 14:06
❗️Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида Президентининг қарори, 21.09.2026 йилдаги ПҚ-345-сон#Янги_ҳужжат👉 @yuristlar_maslahati 👈
YURIST MASLAHATI
22 Sept, 14:01
📃 HUQUQDAN A+ olmoqchimisiz? Lekin aniq rejangiz yo'q, qonunlarni o'qiysiz, ammo tushunmayabsizmi?Eng muhimi bularni barchasini BEPULga o'rganmoqchimisiz?Unda bu kurs aynan SIZ uchun.Sizga kim dars beradi?- 5 yillik ta'lim tajribasiga ega - USA certificate sohibi - IDROK respublika turniri g'olibi - Intellektual olimpiada sovrindori - Yoshlar turizmi II xalqaro qurultoyi sovrindori - Talaba-o'quvchilar ligasi g'olibi dars o'tadilar.Qisqa vaqt ichida darsliklar va qonunchilikni sodda tilda o'rganamiz!📌 Darsga qo'shilish uchun bosing!


YURIST MASLAHATI
22 Sept, 13:31
#Кадровик Вазирлик талабаларни 1 ставка ишлаши мумкинлиги ҳақида хабар бермоқда.Талабаларни ишга олиш қонунга зидми?➖ Талабаларнинг ишлашига ҳеч қандай чеклов йўқ, ҳатто улар (ўқишига халал бермаган ҳолда) тўлиқ 1 ставкада ҳам ишлаши мумкин.➖ Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарорига кўра, педагогика йўналишидаги талабалар 3-курсдан бошлаб умумтаълим мактабларида асосий иш жойи сифатида дарс бера олади.➖ Бошқа ташкилотларда эса талабалар дипломларига асосан ёки малака талаб қилинмайдиган ишларда ишласа бўлади.Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг👉 @yuristlar_maslahati 👈
YURIST MASLAHATI
22 Sept, 13:15
Тошкент шаҳар суди бу масалани ҳал қилгиси келмаяпти.Судга келиб, муаммо ҳақида маълум қилинса-да, туманга борасиз, бу божни ҳам такроран бўлса-да, тўлайсиз, қайтарма ижрога берасиз деб наридан ўтишмаяпти.Тадбиркор эса асоссиз ижро варақа туфайли тендер савдоларида ҳам иштирок эта олмаяпти.👉 @yuristlar_maslahati
YURIST MASLAHATI
22 Sept, 11:51
Сунъий интеллект адвокатнинг ўрнини боса оладими?Бошида аҳамият бермаган эдим, бугун қабулга келган мижознинг муаммосини эшитганимдан кейин худди шундай ўхшаш ҳолатлар билан бир ой ичида 4 марта дуч келганимни тушундим.Нима бўляпти: Айрим одамлар ҳуқуқий муаммоларга учраганидан кейин, ушбу муаммоларни сунъий интеллектга (масалан ChatGPT) савол берган ҳолда, унинг жавобларига асосланиб ҳал қилишга ҳаракат қилишяпти. Оқибатда эса муаммолари янада катталашяпти. Масалан, судларда ютказишяпти, терговда ўзига зиён келтириб, нотўғри жавоблар беришяпти.Бошиданоқ адвокатга мурожаат қилса, ижобий ҳал қилиш мумкин бўлган масалаларни катта муаммога айлантириб, адвокатга мурожаат қилишяпти.“Сунъий интеллектдан фойдаланманг, сунъий интеллект ёмон” демоқчи эмасман, лекин кузатувларим шуни кўрсатяптики, ҳуқуқий масалаларда сунъий интеллект жиддий хатоларга йўл қўйяпти, “хатоку, жавоби мана
YURIST MASLAHATI
22 Sept, 11:31edited
Маъмурий судлар яна ислоҳ қилинадиПрезидент ҳузурида➖ Маъмурий судга мурожаат қилишнинг 4 хил даъво шакли жорий этилади.➖ Давлат органи қонунбузилиш содир этганини тан олиш бўйича судга мурожаат қилишда муддат чеклови (6 ойлик) қайта кўриб чиқилади.➖ Маҳаллий ҳокимликларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари устидан ҳам бевосита маъмурий судга шикоят қилиш мумкин бўлади.➖ Маъмурий судлар давлат органларининг дискрецион қарорлари қонуний ва асосли қабул қилинганини текширади.➖ Фуқаро ва тадбиркорларга нисбатан қўлланадиган чоралар мутаносиб бўлиши шарт бўлади.➖Суд қарорини бажармаган мансабдор шахсга жарима қўлланади, қарор яна бажарилмаса, прокуратурага хабар берилади.➖Фуқароларнинг ҳуқуқларини фақат бузилгандан кейин эмас, бузилишидан олдин ҳам суд орқали ҳимоя қилиш имконияти кенгаяди.Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг


YURIST MASLAHATI
22 Sept, 09:30
Ҳудуддаги ўринлар тугаса, миллий сертификат имтиҳонига рўйхатдан ўтиш муддатидан олдин ёпиладиМиллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда эндиликда фақат ариза топшириш муддати эмас, ҳар бир ҳудуд учун ажратилган ўринлар сони ҳам ҳисобга олинади.Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 июлдаги 411-сон қарорига кўра, муайян ҳудуддаги барча ўринлар банд бўлса, умумий рўйхатдан ўтиш муддати тугамаган бўлса ҳам, шу ҳудуд учун қабул тўхтатилиши мумкин.Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги 2026 йилнинг сентябрь–декабрь ойларига жами 496 303 та ўрин ажратган. Шундан сентябрга – 125 753 та, октябрга – 129 535 та, ноябрга – 112 335 та, декабрга – 128 680 та.Йилнинг иккинчи ярмида миллий сертификат бўйича 15 та имтиҳон ўтказилиши режалаштирилган. Таққослаш учун, 2025 йилнинг шу даврида 11 та имтиҳонда 255 217 нафар талабгор қатнашган.Агентлик янги тартиб имтиҳонларни мавжуд бино,
YURIST MASLAHATI
22 Sept, 08:13
Янги тартиб бўйича тадбиркорлар давлат харидларида нималарга эътибор қаратишлари керак?Янги тартибда давлат харидларида иштирок этиш нафақат нарх бериш, балки бозорни рақамли таҳлил қилиш демакдир. Келинг, ушбу тизим амалда қандай ишлашини «А4 форматдаги офис қоғози» етказиб бериш мисолида кўриб чиқамиз. Бу мисол сизга жараённинг ички мантиғини ва қаерда хато қилмаслик кераклигини аниқ кўрсатиб беради.Тасаввур қилинг, сиз давлат ташкилотига 1 000 қути қоғоз етказиб бермоқчисиз. Илгари сиз ва буюртмачи ўзаро келишиб, нархни 50 000 сўм деб белгилашингиз мумкин эди. Энди эса буюртмачи харидни эълон қилишдан олдин махсус Порталга киради. Тизим автоматик равишда охирги 90 кун ичида худди шу турдаги қоғоз неча пулдан сотилганини таҳлил қилади. Агар Порталдаги ўртача бозор нархи 42 000 сўм бўлса, сизнинг 50 000 сўмлик таклифингиз «қизил зона»га тушади ва тизим бу харидни блоклайди. Сизнинг
YURIST MASLAHATI
22 Sept, 07:10
Давлат харидларидаги янги тартиб, Тадбиркорлар учун амалий қўлланма ва стратегик тавсияларВазирлар Маҳкамасининг 480-сонли қарори давлат харидлари тизимини тубдан ўзгартириб, эндиликда «нархни шакллантириш» жараёнини тўлиқ рақамлаштирмоқда. Тадбиркор сифатида шуни англаш керакки, бу шунчаки навбатдаги чеклов эмас, балки бозорда шаффоф рақобат муҳитини яратишга қаратилган жиддий қадамдир.Энди давлат буюртмачиси исталган нархни кўрсата олмайди, тизим ўзи бозорни таҳлил қилиб, «қизил чизиқ»ни белгилаб беради. Бу эса ўз навбатида етказиб берувчилардан нарх сиёсатига янада масъулият билан ёндашишни талаб қилади.Амалиётда бу нимани англатади? Энг аввало, харид қилишдан олдин камида 3 та мустақил манба ёки етказиб берувчининг нархлари солиштирилиши мажбурий этиб белгиланди.Демак, сизнинг тижорат таклифингиз энди яна иккита рақобатчининг нархи билан порталнинг ўзидаёқ юзма-юз келади.
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
