gram news
Zafarbek Solijonov channel avatar

Zafarbek Solijonov

@zafarbek_solijonov

Фақат реклама, пиар:👉 @Proekt_PR 😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

ProjectsKKPolitics

17,600subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Zafarbek Solijonov

    25 Sept, 17:31

    Қашқадарёликлар учун кадастр бўйича сайёр қабул ўтказиладиҚашқадарёда яшайсизми? Кадастр масаласида муаммога дуч келганмисиз? Унда сиз учун яқин кунларда масъулларга бевосита мурожаат қилиш имконияти бўлади.28 сентябрь куни соат 10:00 да Қарши шаҳрида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг кадастр соҳасидаги мурожаатлари бўйича сайёр қабул ташкил этилади.Қабулда Кадастр агентлиги директори в.б. Садриддин Абдуллаевич Турдиев ва бошқарма мутасаддилари иштирок этади.📍 «Нуронийлар маскани» биноси 📞 +998 75 227 81 95👉 @Zafarbek_Solijonov
    Image from a post by Zafarbek SolijonovImage from a post by Zafarbek Solijonov
  • Zafarbek Solijonov

    25 Sept, 07:56

    Чилонзор туман ИИБ "катталари"дан бири Бекмурод Абдуллаев генерал-майор. Ҳар ҳолда унвони турибди. Тошкент шаҳар ИИБ бошлиғи, адашмасам ҳалиям полковник унвонида. Генерал бўлгани ҳақида эшитмадик эали. Генерал полковникка бўйсунадиган бўляптими шунда? Қонунан ҳеч қандай таъқиқ йўқ аслида😎👉 @Zafarbek_Solijonov
    Image from a post by Zafarbek SolijonovImage from a post by Zafarbek SolijonovImage from a post by Zafarbek Solijonov
  • Zafarbek Solijonov

    25 Sept, 06:41

    ‼️Президент Фармони: Давлат активларини 7 йилгача фоизсиз бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиш имконияти яратилдиФармонга мувофиқ 1 мингга яқин давлатга тегишли кўчмас мулк ва улушлар “E-auksion" платформасига жойлаштирилди.➡️Қорақалпоғистон Республикасидан 108 та ➡️Андижон вилоятидан 34 та ➡️Бухоро вилоятидан 67 та ➡️Жиззах вилоятидан 86 та ➡️Қашқадарё вилоятидан 84 та ➡️Навоий вилоятидан 71 та ➡️Наманган вилоятидан 49 та ➡️Самарқанд вилоятидан 51 та ➡️Сурхондарё вилоятидан 69 та ➡️Сирдарё вилоятидан 40 та ➡️Тошкент шаҳридан 143 та ➡️Тошкент вилоятидан 89 та ➡️Фарғона вилоятидан 33 та ➡️Хоразм вилоятидан 64 таБарча лотларни кўришИзоҳ: Давлат активларини сотиб олиш фақат e-auksion.uz портали орқали амалга оширилади. Бўлиб тўлаш шартлари ҳақида батафсил маълумотни +998712022111 рақами орқали олишингиз мумкин.@onlineauksionuz
    Image from a post by Zafarbek SolijonovImage from a post by Zafarbek Solijonov
  • Zafarbek Solijonov

    25 Sept, 06:06

    Бугун, 25 сентябрь куни «Mutolaa» иловасида «Омадли кун» экан. Шартлари жуда оддий: иловага кириб, атиги 5 дақиқа китоб ўқиш керак. Шу 5 дақиқани ажратган барча фойдаланувчиларга бир ҳафталик «Mutolaa Premium» обунаси бепул берилади. Бу кафолатланган совға.Бундан ташқари, 5 дақиқа китоб ўқиганлар орасидан бир кишига iPhone 17 Pro Max берилади. Китобхонликни тарғиб қилиш учун совға ва мутолаани бирлаштирган бундай ташаббус қизиқ ечим бўлибди.Хуллас, бугун иловага кириб 5 дақиқа китоб ўқиб қўйинглар. Ҳам фойда, ҳам телефон ютиш имконияти.Mutolaa иловасига ушбу ҳаволадан киришингиз мумкин.👉 @Zafarbek_Solijonov
  • Zafarbek Solijonov

    25 Sept, 03:25

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Нью-Йоркда дунёнинг энг йирик активларни бошқарувчи "BlackRock" компанияси раҳбарияти, жумладан, компания президенти Роберт Капито, вице-раис Томас Донилон, "Global Infrastructure Partners" раиси Адебаё Огунлеси ва бошқа мутасаддилар билан муҳим учрашув ўтказганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, мулоқот давомида 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласи атрофлича муҳокама қилинган бўлиб, "BlackRock" ушбу стратегик лойиҳанинг концепцияси ва тузилмасини ishlab чиқишда бевосита кўмаклашмоқда.АҚШ ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида ўтказилган қўшма давра суҳбатида томонлар Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё минтақасининг яқин ўн йилликларга мўлжалланган ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашган. Саида Мирзиёева ўз баёнотида мамлакатимиз бугунги кунда йирик, самарали ва сифатли инвестициялар учун янги имкониятлар майдонига айланиб бораётганини алоҳида уқтириб ўтди.Сиёсий-иқтисодий нуқтаи назардан, дунёнинг етакчи инвестиция гиганти бўлмиш "BlackRock" билан ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши ва Тошкент халқаро молия марказининг ташкил этилиши Ўзбекистоннинг глобал молиявий архитектурага чуқурроқ интеграциялашувидан далолат беради. Бу каби юқори даражадаги мулоқотлар мамлакатнинг суверен кредит рейтинги ва инвестициявий жозибадорлигини оширибгина қолмай, Тошкентни яқин келажакда Марказий Осиёнинг асосий молиявий ва геоиқтисодий хабига айлантириш стратегик мақсадига хизмат қилади.Манба👉 @Zafarbek_Solijonov
    Image from a post by Zafarbek SolijonovImage from a post by Zafarbek SolijonovImage from a post by Zafarbek SolijonovImage from a post by Zafarbek Solijonov
  • Zafarbek Solijonov

    24 Sept, 18:15edited

    Қидирувдагилардан биттаси коттакон ташкилотнинг коттакони билан қуда бўлиб, таъсир доирасини кенгайтирармиш, яна биттаси энергетика коттаконига қуда бўлиб, унинг қариндошларига яқинлашиб, уям таъсир доирасини катталаштирармиш-у ҳокимият қўриқлови ҳақидаги Макиавеллиларни сув қилиб ичган автократ элита бунга жим қараб турармишда а?)Бунақа пайтда қўриқлаш "датчик"лари ишга тушиб, қуданг билан ҳонавайрон бўлиб кетишинг аниқ эдику. Ё уларга қуда бўласан, яшаб қоласан, ёки жимгина тепа нима деса бажариб юрорасан. Бошқа йўл йўқ. Бекорга бир-биринг билан қуда бўлмагандирсан, фарзандларинг кутубхонада танишиб қолиб оила қурмагандир ахир. Содда режангни наҳот элита сезмайди деб ўйлашгансан)👉 @Zafarbek_Solijonov
  • Zafarbek Solijonov

    24 Sept, 15:40

    #Янги_лойиҳа✅ Улар ҳар куни қайсидир беморнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун шошилади.🏃‍♂️ Аммо шундай ҳолатлар бўладики, уларни бир умрга унутолмайсиз. Вақт ўтиб, ўша воқеалар ёдга тушганда қалб эски оғриқларни ҳис қилади.🎙 ССВ Матбуот хизмати томонидан янги лойиҳа: "ОЧИҚ МИКРОФОН".🚑 Унинг қаршисида — "Тез ёрдам" хизмати ходимлари.ССВ Матбуот хизмати.🌐 Web-site 🔵Telegram 👥 Fb 📷 Instagram
  • Zafarbek Solijonov

    24 Sept, 14:30

    Саида Мирзиёева БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқида Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганини алоҳида таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, илгари чегара муаммолари, сув ресурсларини тақсимлаш ва бошқа зиддиятлар сабабли мураккаб деб қаралган минтақадаги сиёсий муҳит тубдан ўзгарди. Бугунги кунда қўшни мамлакатлар рақобат руҳидан воз кечиб, манфаатли ҳамкорлик ва ўзаро ишончга асосланган стратегик шериклик йўлини танлагани минтақавий барқарорликнинг мустаҳкам кафолатига айланмоқда.Ушбу ижобий трансформация Марказий Осиё давлатларининг геосиёсий вазиятга ёндашуви ўзгарганини яқтноқ кўрсатади. Мирзиёева бу каби туб ўзгаришлар Ўзбекистон Президентининг фаол ташқи сиёсий ташаббуслари ва минтақа етакчиларининг мустаҳкам сиёсий иродаси туфайли амалга ошганини қайд этди. Мулоқот ва ўзаро ён бериш тамойилларининг устувор деб билиниши узоқ йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларни оқилона ва тинч йўл билан ҳал этиш имконини берди.Марказий Осиёдаги бундай жипслашув фақатгина ички муаммоларни ҳал қилиш билан чекланиб қолмай, балки геосиёсий майдонда минтақанинг ягона ва яхлит куч сифатида пайдо бўлишини таъминламоқда. Шериклик платформасининг мустаҳкамланиши иқтисодий интеграцияни жадаллаштиришга, хавфсизлик таҳдидларига биргаликда қарши туришга ва глобал инвестицияларни фаолроқ жалб қилишга хизмат қилади. Бу эса халқаро ҳамжамиятда Марказий Осиёнинг нуфузи ва роли тобора ортиб бораётганидан далолат беради.👉 @Zafarbek_Solijonov
  • Zafarbek Solijonov

    22 Sept, 16:17

    Тиббиёт чиқиндиси — оддий маиший чиқинди эмас. Чиқинди таркибидаги инфекция тарқатувчи материаллар, хавфли кимёвий моддалар тупроқ ва сувга тушса, унинг таъсири нафақат атроф-муҳитга, балки аҳоли учун инфекция тарқалиши каби оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.Жойларда сенаторлар ва маҳаллий Кенгаш депутатлари ўтказган ўрганишларда эса тиббиёт чиқиндиларини очиқ ёки маиший чиқиндилар билан бирга ёқиш, санитария-тозалаш корхоналарига оддий чиқинди сифатида топшириш каби ҳолатлар учраётгани аниқланган.Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси А. Туйчиев Соғлиқни сақлаш вазирига шу масала юзасидан сенатор сўрови юборди.Сенатор сўровида тиббиёт чиқиндиларининг кунлик ҳажми бўйича ягона электрон ҳисобини юритиш ҳамда бундай чиқиндиларни белгиланган тартибда қайта ишлаш корхоналарига тўлиқ йўналтириш бўйича маълумот беришни сўраган.Бу масалага жиддий қараш
    Image from a post by Zafarbek SolijonovImage from a post by Zafarbek Solijonov
  • Zafarbek Solijonov

    22 Sept, 08:47

    Ҳозир битта маҳаллага маҳалла идораси, у ердаги ходимлар, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, ҳоким ёрдамчиси, ижтимоий ходим, маҳалла банкири бириктирилганми? Буларга солиқлари билан бирга йилига қанча пул ажратилади? Беш йилдачи? Беш йилда буларга ажратиладиган пулга маҳалладаги асфалт, сув ва бошқа муаммоларни ҳал қилса бўладими? Ажратса, битта бизнесменам чиқар ўша пул ичида?Кейинги савол: буларнинг ҳар бирига нечтадан бошлиқ тўғри келади? Нечта ташкилот учун маҳаллаларни неча мартадан ҳатловдан ўтказишди, ўтказишмоқда? Буларга юклатиладиган иш ҳажми қанча ўзи?👉 @Zafarbek_Solijonov
  • Zafarbek Solijonov

    22 Sept, 05:45

    Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессиясида иштирок этиши ва олий минбардан нутқ сўзлаши мамлакат ташқи сиёсий дипломатиясида янги ва муҳим босқични ифода этади. Нью-Йоркда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан ўтказилган учрашув ҳамда давлат номидан асосий минбарга чиқиш ваколатининг топширилиши Ўзбекистон сиёсий иерархиясида Президент Администрациясининг масъулият кўлами нақадар ортганини кўрсатади. Мазкур ташриф фақатгина халқаро анжумандаги навбатдаги иштирок эмас, балки мамлакатнинг олий раҳбарият даражасидаги сиёсий ваколатлар ва ислоҳотлар кун тартибини глобал майдонга олиб чиқишга қаратилган стратегик қадамдир.Глобал дипломатия нуқтаи назаридан, БМТ Бош Ассамблеясининг "Олий ҳафтаси"да одатда давлат ва ҳукумат раҳбарлари ёки ташқи ишлар вазирлари нутқ сўзлайди. Бу ўринда Ўзбекистон номидан Президент
    Image from a post by Zafarbek SolijonovImage from a post by Zafarbek SolijonovImage from a post by Zafarbek SolijonovImage from a post by Zafarbek Solijonov
  • Zafarbek Solijonov

    21 Sept, 16:02

    🏦Аnorbank атрофидаги вазият бўйича регулятор – Марказий банк муносабат билдирдиТармоқларда банклар атрофида миш-мишлар кўпайди. Хусусан, Anorbank бўйича тарқалган хабарларга ойдинлик киритиш заруриди.Банк ва Марказий банк маълумотига кўра, бу ерда гап шахсий масалалар ҳақида кетмоқда. Банкнинг ўз капитали, мижозлар олдидаги мажбуриятлари ва кундалик операциялари ўз маромида кетмоқда. Ваколатли органлардан банкка ҳеч қандай чеклов ёки расмий сўров келмаган.Мижозлар ва ҳамкорларга битта маслаҳат: ҳар хил тасдиқланмаган гапларга учмасдан, расмий манбаларга таяниб иш тутган маъқул. Дебиторлар ҳам, депозиторларам ҳотиржам бўлсангиз бўларкан.👉 @Zafarbek_Solijonov
  • Zafarbek Solijonov

    20 Sept, 13:35edited

    "Перевал" ёпиқ. Нимамуш, тушиши мумкин бўлган тош ва тупроқдан йўлларни тозалашяптимуш. Якшанба – ҳамма Тошкентга ишига қайтадиган вақт. Ё бошқа куни қилмайди, ёки эртароқ огоҳлантирмайди булар. Шунча одам тирикчилик учун йўлга чиққани, товар-маҳсулот бозорга ўз вақтида киришиям буларга қизиқмас.Фақат халққа қийинчилик туғдирса. Фақат ўзлари муҳим. Бечора инсонлар нариги йўлга ўтиб, орқага қараб машинасида ҳаракатланяпти. Қачон режали ишлайсизлар? Президент айтганидек, қачон халқ билан ҳисоблашасизлар? Қачон одамларнинг ҳаётини қийинлаштиришдан тўхтайсизлар?👉 @Zafarbek_Solijonov
    Image from a post by Zafarbek SolijonovImage from a post by Zafarbek Solijonov
  • Zafarbek Solijonov

    20 Sept, 08:52

    "Мўминбой"ни Татяна Каримованинг синглиси Тамара Акбаровнага яқин инсон деб билишади. Айрим бизнесларни бирга юритишгани ҳақидаям гап-сўзлар юради. Фарғона тумани аҳолиси уни яхши танийди.👉 @Zafarbek_Solijonov
  • Zafarbek Solijonov

    20 Sept, 08:34edited

    Фарғоналик "Мўминбой" қидирувдаФарғоналик тадбиркор, Madad Invest Bank’нинг собиқ йирик акциядори ва кузатув кенгаши раиси Мўминжон Йўлдашев Ўзбекистон сўровига асосан Интерпол орқали халқаро қидирувга берилди.У Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан айбланмоқда.Мўминжон Йўлдашев қурилиш ва тўқимачилик соҳасидаги қатор бизнеслар эгаси ҳисобланади.Бундан ташқари, 2019 йилда Жаҳон банки уни тендер жараёнида рақобатчи компания вакилига босим ўтказиш билан боғлиқ ҳолат сабаб ўз лойиҳаларида иштирок этишдан камида 4 йилга четлатган.👉 @Zafarbek_Solijonov
    Image from a post by Zafarbek SolijonovImage from a post by Zafarbek Solijonov
  • Zafarbek Solijonov

    18 Sept, 13:33

    ЎзЛиДеП 3 мингдан зиёд тадбиркор аёлни қамраб олдиХоразм вилоятида ўтказилган “Ишбилармон аёл – 2026” кўрик-танловида 3054 нафар тадбиркор аёл ўз тажрибаси ва лойиҳаларини намойиш қилди. Улар орасида оилавий бизнес ва ҳунармандчилик билан шуғулланиб, ўз даромадини яратаётган, фарзандлари ва маҳалладошларини ҳам меҳнатга жалб этаётган хотин-қизлар бор.Ушбу ташаббус ЎзЛиДеПнинг “Халқ билан бирга” дастури доирасида амалга оширилиб, 500 дан ортиқ маҳаллани қамраб олди. Асосий мақсад — маҳаллалардаги ишбилармон аёлларни аниқлаш, уларнинг тажрибасини оммалаштириш ва янги тадбиркорлик ғояларини қўллаб-қувватлаш.Энг муҳими, танлов орқали 3 мингдан зиёд хотин-қизнинг меҳнати ва тадбиркорлик салоҳияти кенг жамоатчиликка намоён бўлди. Бу каби лойиҳалар оилавий бизнесни ривожлантириш, янги даромад манбаларини яратиш ва хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини оширишга хизмат қилмоқда.👉 @Zafarbe
  • Zafarbek Solijonov

    18 Sept, 07:52

    Олдинлари айрим туман ҳокимлари айрим (ҳаммасимас) эрсиз боғча мудири, директорлари билан ўйнашиб юрарди, алмаштириб. Буни кўпчилигимиз эслаймиз. Биламиз.Янги даврда бу тенденция ўзгарибди шекилли. Энди улар ҳамма секторнинг эгаси. Муллаларга никоҳ ўқитиб, иккинчи хотин қилиб оляпти. Фарзандгача кўришяпти. Кейин эса ҳалиги муаммолар...👉 @Zafarbek_Solijonov
  • Zafarbek Solijonov

    18 Sept, 06:33

    Иштихон туман ҳокими тинчми, ҳозирча?😁👉 @Zafarbek_Solijonov
  • Zafarbek Solijonov

    18 Sept, 05:39edited

    Бундай биродарларимизни "элгебете" ҳомийси бўлган АҚШ қўлидан қутқармоғимиз жоиз амал эрур. Уни ўз киндик қони туғилган, Бухорий юрти Ўзбекистонга экстрадиция қилиб, олий жазони ўзимизникилар берсин.Ўзлари суймаган юртда бир кун яшашлари харом эмасми ахир? Биродаримиз баданига тату туширилган нозик "элгебете"лар билан бир турмада қолиши маъқул амал эрмасдур. Ҳаммасини қайтарайлик илтимос😢👉 @Zafarbek_Solijonov
  • Zafarbek Solijonov

    17 Sept, 17:44

    Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги гидроэнергетика соҳасидаги ҳамкорликнинг стратегик таҳлилиЎзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-298-сонли қарори ижроси доирасида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Бошқарув раиси Ислом Абдураҳмонов бошчилигидаги делегациянинг Жанубий Кореянинг “Kumsung Engineering & Construction Co., Ltd.” компанияси билан ўтказган музокаралари мамлакат энергетика мустақиллиги ва яшил иқтисодиётга ўтиш стратегиясидаги муҳим қадамдир. Жанубий Кореянинг кичик ва микро ГЕСларни барпо этиш бўйича илғор технологик ечимларини Ўзбекистоннинг мавжуд ирригация тармоқлари ҳамда гидротехник иншоотларига мослаштириш замирида нафақат ҳудудларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш, балки мавжуд табиий ва ресурслар салоҳиятидан максимал даражада самарали фойдаланишдек устувор сиёсий-иқтисодий мақсад мужассам.Муллак ва истиқболли лойиҳаларни амалга оширишда илмий ва ишлаб
    Image from a post by Zafarbek SolijonovImage from a post by Zafarbek SolijonovImage from a post by Zafarbek SolijonovImage from a post by Zafarbek Solijonov