gram news
ZAMON | Расмий канал channel avatar

ZAMON | Расмий канал

@zamon

🔞КАТТАЛАР УЧУН! ✅ Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз! ⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар! Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot ☎️Реклама: @zamonga_reklama

ProjectsKKNews

63,400subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • ZAMON | Расмий канал

    28 Sept, 14:33

    ‼️⚖️НИХОЯТ СУД ТУГАДИ. АДОЛАТ ҚАРОР ТОПДИ.Li 9 ва BYD тўқнашуви: ЙТҲдан кўра суди кўпроқ шов-шув бўлган ишда суд қарори эълон қилинди2025 йил 30 сентябрь куни Мирзо Улуғбек туманида BYD ва Lixiang L9 автомобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлган эди. Катта тезликда келган Li 9 ўз йўналишини ўзгартирган BYD’га тегиб ўтиб, ағдарилиб кетган. Бу тўқнашув одил судлов тизимида катта баҳсларга сабаб бўлди: Биринчи инстанция: Суд BYD ҳайдовчиси зиммасига 798 млн сўм моддий зарарни юклаган эди. Апелляция суди: Ушбу қарорни бекор қилиб, ишни қайта суриштирувга қайтарди. Якуний қарор: ЖИБ Мирзо Улуғбек туман судида мазкур иш қайта кўриб чиқилди. Янги қарорга кўра, Li 9 ҳайдовчиси МЖтКнинг 3 та моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилди.👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
    Image from a post by ZAMON | Расмий каналImage from a post by ZAMON | Расмий каналImage from a post by ZAMON | Расмий каналImage from a post by ZAMON | Расмий канал
  • ZAMON | Расмий канал

    28 Sept, 12:08

    #Диққат #Тарқатинг❗️30 сентябрь қисқартирилган иш куни, яъни «КОРОТКИЙ ДЕНЬ», 1 октябрь эса дам олиш куниИшхона группаларига юбориб қўямиз!👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
  • ZAMON | Расмий канал

    28 Sept, 12:08

    #ДОЛЗАРБ #УЛАШИНГ‼️ ЭНДИ ДАВЛАТ ТАДБИРКОРГА АЙБИНИ ИСБОТЛАМАЙ ТУРИБ ЖАРИМА ҚЎЛЛАЙ ОЛМАЙДИ!Президентнинг ПФ-175-сонли фармони билан тадбиркорнинг ҳақлиги презумпцияси жорий этилмоқда.Давлат идораси тадбиркор қонунни бузган деса, буни ўзи исботлаши шарт. Исботлай олмаса — тадбиркор ҳақ.Жарима қўлласа, нега ва нима учун айнан шу миқдорда эканини ҳам асослаб бериши керак.👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
  • ZAMON | Расмий канал

    28 Sept, 10:49

    #тезкор❗️ПЕРЕВАЛДА АВАРИЯЙўл ҳаракати тўхтаб қолгани хабар қилинмоқда.👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
  • ZAMON | Расмий канал

    28 Sept, 09:09

    #ДАҲШАТ ⚡️Оҳангаронда боғча тарбияланувчиси ҳашоратга қарши дорини ичиб, вафот этди😨Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчи бола ошхонада ҳашаротларга қарши қўлланиладиган воситани ичиб қўйиши оқибатида вафот этди.👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
    Image from a post by ZAMON | Расмий каналImage from a post by ZAMON | Расмий канал
  • ZAMON | Расмий канал

    28 Sept, 07:01

    ⚡️Вазирликлар Янги Тошкентга кўчяптиТошкент марказидаги 7 та давлат биноси қарийб 869 млрд сўмга сотилдиТошкентда вазирлик ва идоралар эгаллаб турган қиммат давлат кўчмас мулкларини сотиш жараёни амалда бошланди. Давлат активларини бошқариш агентлиги маълумотига кўра, ҳозиргача 7 та маъмурий бино жами 868,8 млрд сўмга сотилган.Сотилган бинолар орасида Транспорт вазирлиги, Спорт вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси, Давлат хизматлари агентлиги, шунингдек, Туризм қўмитаси ҳузуридаги «Туристларга хизмат кўрсатиш маркази» ДУК объектлари бор.Бу билан жараён тугамайди. Ҳозир яна 11 та объект 1 трлн 95,8 млрд сўм бошланғич нархда савдога қўйилган, 20 та объект эса сотувга тайёрланмоқда. Демак, сотилиши белгиланган 83 та давлат объектидан камида 38 таси — қарийб 46 фоизи бўйича жараён аллақачон бошланган.Бу бир марталик хусусийлаштириш эмас. Жараён Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 мартдаги қарори асосида амалга оширилмоқда. Ҳужжатга кўра, 150 та давлат органи ва давлат иштирокидаги ташкилот Янги Тошкентга жойлаштирилиши, уларга тегишли Тошкентдаги 83 та кўчмас мулк объекти эса очиқ савдолар орқали реализация қилиниши белгиланган.Расмий изоҳларда давлат идораларини марказдан кўчириш Тошкентдаги транспорт юкламаси ва тирбандликни камайтиришга ҳам хизмат қилиши таъкидланган.👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
    Image from a post by ZAMON | Расмий каналImage from a post by ZAMON | Расмий канал
  • ZAMON | Расмий канал

    28 Sept, 07:01

    Ўзбекистонда электр узилишлари учун истеъмолчиларга компенсация тўланиши мумкинПрезидент фармонига кўра, бунинг учун алоҳида механизм ишлаб чиқилади.Хусусан, 2026 йил декабрига қадар тегишли ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилади. Мазкур вазифа Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига юклатилган.👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
  • ZAMON | Расмий канал

    27 Sept, 15:32

    #Тезкор #Расман 1-октябрдан Тошкентда жамоат транспортида юриш тарифлари 2 бараварга қимматлашади.Автобус ва метрода транспорт ёки банк картаси орқали тўланганда бир марталик юриш нархи аввалги 1 700 сўм ўрнига 2 500 сўмни ташкил этади.Нақд пулда чипта янада қимматроқ — 3 000 сўмга тушади, багаж ташиш учун эса 4 000 сўм тўлашга тўғри келади. Барча янги нархлардан хабардор бўлиши учун ушбу маълумотни танишларингиз ва талабалар билан улашинг.👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
    Image from a post by ZAMON | Расмий каналImage from a post by ZAMON | Расмий канал
  • ZAMON | Расмий канал

    22 Sept, 17:16

    🍞 Тошкентда ҳар куни 3,5 тонна нон чиқиндига ташланмоқдаБир йилда Ўзбекистонда жами 15 миллион тоннадан ортиқ маиший чиқинди йиғилган. Ушбу кўрсаткичнинг энг катта қисми эса Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда. Пойтахтда ҳар куни 3 минг тоннадан ортиқ чиқинди йиғилади ва унинг 3 тоннаси еб бўладиган тоза нон ва озиқ-овқат маҳсулотларини ташкил этмоқда.👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
  • ZAMON | Расмий канал

    22 Sept, 15:26

    #Даҳшат #Батафсил Боғчада 5 ёшли қизча омбор мудири томонидан зўрлангани айтилмоқда.Ҳолат Наманган вилоятида содир бўлган. Гумонланувчи ҳибсга олинган. У умрбодга қамалиши ҳам мумкин.👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
  • ZAMON | Расмий канал

    22 Sept, 13:38

    Инсайдерлар iPhone 20 Pro моделининг тахминий кўриниши қандай бўлишини маълум қилдиApple дарҳол 20-серия моделига ўтиши, дисплей ҳажми катталаштиб, рамка кичкиналашиши тахмин қилинмоқда. Шунингдек, тўрттала томони ҳам қайрилган экран синовдан ўтказилаётган экан. Ташқи кўринишидан ойна «суюқ ойна»ни эслатадиган кўринишга келиши мумкин.👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
    Image from a post by ZAMON | Расмий каналImage from a post by ZAMON | Расмий каналImage from a post by ZAMON | Расмий каналImage from a post by ZAMON | Расмий канал
  • ZAMON | Расмий канал

    22 Sept, 11:32

    ⚡️Расман: Миллий сертификат ўринлари энди чекланган — янги чекловлар эълон қилинди!2026-йил сентябрь-декабрь ойлари учун 496 303 та ўрин ажратилди: сентябрда 125 753 та, октябрда 129 535 та, ноябрда 112 335 та ва декабрда 128 680 та.Шунингдек, энди имтиҳонлар кўпроқ бўлади — 2025-йилнинг шу даврида 11 та ўрнига 15 та. Агентлик инфратузилмага юкни камайтириш ва натижаларни ўз вақтида эълон қилишни таъминлаш учун чекловлар зарурлигини таъкидлади👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
    Image from a post by ZAMON | Расмий каналImage from a post by ZAMON | Расмий канал
  • ZAMON | Расмий канал

    22 Sept, 10:05

    Сурхондарёда муқаддам пора олганликда айбланиб, оқланган ЙПХ ходими яна пора олиб, 5 йилга қамалдиМунтазам ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ходим фермернинг пахта ортилган юк машиналарини раҳбарият топшириғи, дея ўтказмасдан тўхтатиб қўйган. Сўнгра ҳар бир машина учун 100 минг сўмдан пул талаб қилган.Ходим порани савдолашиб олган: аввалига ҳар бир машина учун 200 минг сўм сўраган, фермер шароити оғирлигини айтган. Сўнгра 150 минг сўмга тушган, фермер бунга ҳам кўнмагач 100 минг сўмга тўхтаган. У 41 та юк машинасини ЙПХ масканидан ўтказиб юбориш учун 4 млн сўм олган вақтида ушланган.Ушбу ЙПХ ходими 2014 йил пора олганликда айбланиб, 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган. 2022 йилда мазкур айблов бўйича оқланиб, ишга тикланган бўлган.👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
    Image from a post by ZAMON | Расмий каналImage from a post by ZAMON | Расмий канал
  • ZAMON | Расмий канал

    22 Sept, 08:30

    Энди 35 ёшдагилар ҳам ички ишларда ишлаши мумкин."Ёшингиз ўтибди", деган жавоб сабаб ички ишлар органларига хизматга армон бўлганлар учун яхши хабар.Энди 35 ёшда ҳам ички ишлар органларига хизматга кириш мумкин. Президентнинг 2026 йил 26 августдаги ПҚ–303-сон қарори билан қабул қилишнинг умумий юқори ёш чегараси 30 ёшдан 35 ёшга оширилди.Хизматга кириш учун ёш ва бўй бўйича асосий талаблар: ✅ Ёш - 18 ёшдан 35 ёшгача, 35 ёшдагилар ҳам; ✅ Эркакларнинг бўйи - камида 165 сантиметр; ✅ Аёлларнинг бўйи - камида 160 сантиметр. Шунингдек, номзоднинг маълумоти, соғлиғи, жисмоний тайёргарлиги, шахсий ва ишчанлик сифатлари ҳам талабларга мос бўлиши керак. Қабул танлов асосида амалга оширилади.👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
    Image from a post by ZAMON | Расмий каналImage from a post by ZAMON | Расмий канал
  • ZAMON | Расмий канал

    22 Sept, 06:29

    Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтиш нега тез ёпилмоқда?Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълум қилишича, эндиликда миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтиш ҳар бир ҳудуд учун ажратилган ўтириш ўринлари сонидан келиб чиқиб амалга оширилади. Бу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 июлдаги 411-сон қарори билан жорий этилган.Яъни, рўйхатдан ўтиш муддати тугамаган бўлса ҳам, танланган ҳудуддаги барча ўринлар банд бўлса, ўша ҳудуд учун рўйхатдан ўтиш ёпилиши мумкин.2026-йил сентябр–декабр ойларида миллий сертификат имтиҳонлари учун жами 496 303 та ўрин ажратилган. Шу даврда турли фанлардан жами 15 та имтиҳон ўтказилиши режалаштирилган. Агентликка кўра, бу тартиб талабгорлар сонини чеклаш учун эмас, балки имтиҳонларни мавжуд бино, техника, ходимлар ва назорат имкониятларидан келиб чиқиб сифатли ташкил этиш учун жорий қилинган.👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган,
    Image from a post by ZAMON | Расмий каналImage from a post by ZAMON | Расмий канал
  • ZAMON | Расмий канал

    22 Sept, 06:29

    #рекорд⚡️Тошкент метросида йўловчилар сони бўйича янги рекорд ўрнатилди21 сентябрь куни Тошкент метросидан 1 млн 182 минг нафар йўловчи фойдаланди. Бу метро тарихидаги бир кунлик янги рекорд бўлди.Аввалги рекорд 14 сентябрда қайд этилган эди. Ўша куни метро 1 165 550 нафар йўловчига хизмат кўрсатган. Янги рекорд аввалгисидан 16 031 нафарга кўп.👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
    Image from a post by ZAMON | Расмий каналImage from a post by ZAMON | Расмий канал
  • ZAMON | Расмий канал

    21 Sept, 17:09

    🇮🇳 Ҳиндистонда тўрт нафар талаба бўлган машина 23 м баландликдан қулаб тушдиБу даҳшатли авария видеога муҳрланиб қолган.Машинадаги 3 нафар талаба ҳалок бўлган, яна бири эса оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, ёшлар тунги сайрдан қайтаётганда катта тезликдаги BMW эстакада деворини уриб, тўсиқни бузиб ўтган ва қурилаётган автотураргоҳга қулаган.Полициянинг тахминича, машина соатига 120 км тезликда ҳаракатланган бўлиши мумкин.👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
  • ZAMON | Расмий канал

    21 Sept, 15:17

    🇺🇿🇮🇳 Тарихий натижа: Ўзбекистон шахмат бўйича Ҳиндистонни ютдиСамарқандда ўтаётган бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг навбатдаги турнирида Ўзбекистон навбатдаги ғалабасига эришди.Ўйин бошидан 1,5-1,5 ҳисоби билан дуранг ўйнаб келаётган жамоага Нодирбек Якуббаев ғалаба келтирди.👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
    Image from a post by ZAMON | Расмий каналImage from a post by ZAMON | Расмий канал
  • ZAMON | Расмий канал

    21 Sept, 15:17

    🇺🇿 Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штабига янги италиялик мутахассислар қўшилдиБош мураббий Фабио Каннаваро бошчилигидаги штаб таркиби янги аъзолар билан тўлдирилган.Терма жамоага кўп йиллик халқаро тажрибага эга физиотерапевт Сильвано Котти келган.У фаолияти давомида Италия ва Хитой миллий терма жамоалари, шунингдек, "Интер", "Милан", "Челси" ҳамда "Рома" клубларида ишлаган.Шунингдек, спорт нутрициологи Андреа Иулиано ҳам жамоага жалб этилган.Ушбу биолог-мутахассис илгари "Удинезе" клуби ва Швейцария ёшлар терма жамоасида фаолият юритган.Янги мутахассислар футболчиларнинг жисмоний ҳолати, тикланиши ва спорт таомланиши йўналишларига масъул бўлишади.👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
    Image from a post by ZAMON | Расмий каналImage from a post by ZAMON | Расмий канал
  • ZAMON | Расмий канал

    21 Sept, 11:35

    #диққат⚡️2026 йил 1 октабрдан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ходимлари лавозим маошининг 300 фоизигача рағбатларнтириш жорий қилинадиАгентликка ўз биноларини тўғридан тўғри ижарага бериш ваколати ҳам берилмоқда👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
    Image from a post by ZAMON | Расмий каналImage from a post by ZAMON | Расмий каналImage from a post by ZAMON | Расмий канал