Latest posts

Зариф Мирзахмедов | Расмий канал
10 Sept, 16:08
МЕН НЕ ДЕДИМ, ҚЎБИЗИМ НЕ ДЕЯПТИ?Баъзан идорага мурожаат қилишдан кўра, унга берилган жавобни тушуниш қийинроқ бўлади.Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «ЭЗГУЛИК» жамияти Тошкент вилояти бўлими томонидан 2026 йил 17 июнда М.М.В.нинг ҳуқуқлари бузилгани юзасидан берилган шикоятда масала аниқ қўйилган: МИБ Ўртачирчиқ туман бўлими давлат ижрочиси 2023 йил 28 сентябрда ижро ишини нега атиги 43 кун ичида тамомлаган ва ўша вақтда қарздордан ундирувни таъминлаш учун қандай чоралар кўрилган?Шикоятда энг муҳим ҳолат ҳам кўрсатилган: қарздорга суд ҳукми билан иш ҳақининг 10 фоизини ушлаб қолиш шарти билан ахлоқ тузатиш ишлари тайинланган. Демак, унинг расмий даромади мавжуд бўлгани ҳақида жиддий савол туғилади. Шунга қарамай, иш ҳақидан ундириш, даромад манбаларини аниқлаш, бошқа активларни текшириш ва мажбурий ижро чораларини қўллаш масалалари кўтарилган.Аммо берилган жавобга қаранг.Унда асосий
Зариф Мирзахмедов | Расмий канал
9 Sept, 21:02
ҲУКМ ЁПИҚ ЎҚИЛДИ: ДАЛИЛЛАР ҚАЕРДА ҚОЛДИ?2026 йил 9 сентябрь куни ЖИБ Нурафшон шаҳар судида судья Ғ. Амонов раислигида ҳимоям остидаги Н.Э. ҳамда С.Э.ларга оид 1-1119-2601/101-сонли жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилди.Бу ишда энг кўп савол туғдирган ва эсда қоладиган ҳолат ҳукмнинг ўзи эмас, у қандай шароитда ўқилганидир.Судья маслаҳатхонага кирганидан сўнг Ички ишлар, Миллий гвардия ва прокуратура ходимлари Тошкент вилояти суди биносидаги суд жараёнларини тўхтатди. Суд иштирокчилари, адвокатлар ва бошқа шахслардан бинодан чиқиш талаб қилинди ва барча мажбурий тарзда чиқариб юборилди. Суд жараёнлари ўтказилмаслиги маълум қилинди.Бизга бу ҳолат фавқулодда вазият бўйича ўқув машғулоти билан боғлиқ экани айтилди.Бироқ кейин маълум бўлдики, айнан шу вақтда судья Ғ. Амонов мазкур иш бўйича айблов ҳукмини ёпиқ тарзда ўқиган.Натижада икки судланувчининг ҳар бирига 5 йил 6 ойдан
Зариф Мирзахмедов | Расмий канал
9 Sept, 14:25edited
САВОЛ БЕРИЛДИ, РАСМИЙ МУНОСАБАТ БИЛДИРИЛДИ. ЭНДИ ҲУҚУҚИЙ БАҲО БЕРИЛИШИ КЕРАКСал аввал «СУДДА ЯНГИ УСУЛ: ДАВЛАТ АЙБЛОВЧИСИЗ СУД, ТУШУНАРСИЗ ҲУКМ» сарлавҳаси остида мақола эълон қилган эдик.Мақолада ЖИБ Миробод туман судида жиноят ишини кўриш жараёнида юз берган ҳолатларга ким ҳуқуқий баҳо бериши масаласини кўтарган эдик.Мурожаатимизга Тошкент шаҳар суди раҳбарияти томонидан расмий муносабат билдирилди. Унда суд ҳукмининг қонунийлигига юқори суд инстанцияси, судьянинг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишига эса тегишли тартибда баҳо берилиши қайд этилди.Бу муносабатни ижобий қабул қиламиз.Бироқ масала фақат ҳукмда эмас. Суд мажлисидаги судья хатти-ҳаракатлари ҳам холисона ўрганилиши керак.Шу боис, судьяга нисбатан хизмат текшируви ўтказилиб, унинг ҳаракатларига белгиланган тартибда ҳуқуқий баҳо беришини сўраймиз.Чунки, савол берилди. Расмий муносабат билдирилди. Эндиликда
Зариф Мирзахмедов | Расмий канал
9 Sept, 10:13edited
СУДДА ЯНГИ УСУЛ: ДАВЛАТ АЙБЛОВЧИСИЗ СУД, ТУШУНАРСИЗ ҲУКМБугун ЖИБ Миробод туман судида одил судловнинг янги, биз учун ҳали унчалик таниш бўлмаган усули намойиш этилди.Уч нафар судланувчига нисбатан кўрилган 1-1002-2607/456-сонли жиноят ишида мутлақ давлат айбловчиси суд терговида иштирок этмади. Айблов хулосаси ҳам ўқиб эшиттирилмади.Аммо хавотирга ўрин йўқ: суд жараёни барибир давом этди. Чунки, давлат айбловчиси бўлмаса ҳам айбловнинг ўзи «ўзини ўзи ҳимоя қила оладиган» даражага етган кўринади.Судья Б.Мейлиев эса дастлаб ҳақиқатни аниқлашга астойдил киришди. Барча гувоҳлар чақирилди. Ҳатто хизмат текширувини ўтказиб, тегишли хулоса берган мутахассислар ҳам судга таклиф қилиниб, гувоҳ сифатида сўроқ қилинди.Ва мана шу ерда ишнинг энг қизиқ жойи бошланди.Гувоҳлар ҳам, мутахассислар ҳам судда шундай «ноқулай» ҳақиқатларни айтишдики, бизнинг ҳимоямиз остидаги судланувчи Қ.
Зариф Мирзахмедов | Расмий канал
8 Sept, 12:56
АЗИЗ ФЕЙСБУКДОШЛАР, ҚАДРЛИ ДЎСТЛАР ВА КУЗАТУВЧИЛАР!Номаълум сабабларга кўра менинг ушбу Facebook профилим блоклаб қўйилди. https://www.facebook.com/share/1Bgwzb7p5a/Демак, бизнинг ҳам «ғамхўрларимиз» пайдо бўлибди. Акс ҳолда, нима учун айнан ҳозир ва нима сабабдан аккаунтим чеклангани тушунарсиз. Ҳар ҳолда, фаолиятимизни тўхтатмаймиз. Ҳозирча ўз фикрларимиз, мақолаларимиз ва жамоатчилик фаолиятимизни Telegram канали орқали давом эттирамиз.Биз платформани ўзгартиришимиз мумкин, аммо ҳақиқатни айтишдан тўхтамаймиз!👉 Зариф Мирзахмедов Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ЭЗГУЛИК жамияти марказий бошқарув аъзоси Каналга аъзо бўлиш учун 👇👇👇https://t.me/Zarif_Mirzakhmedov
Зариф Мирзахмедов | Расмий канал
8 Sept, 07:54
СУДЬЯ ВАКОЛАТИНИ КИМ ТЕКШИРАДИ?Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “ЭЗГУЛИК” жамияти Тошкент вилояти бўлимига келиб тушган навбатдаги мурожаатда суд қарорларининг қонунийлиги ва фуқаронинг мурожаатига муносабат билан боғлиқ жиддий саволлар кўтарилган.Фуқаро К.У.нинг иши бўйича бир неча суд инстанцияларига мурожаат қилинганига қарамасдан, асосий ҳуқуқий масала ҳанузгача жавобсиз қолмоқда.Гап шундаки, 2025 йил 5 август куни Янгийўл тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан жиноят ишини қўзғатишни рад этиш ва маъмурий иш қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилинган.Бироқ 2025 йил 19 август куни судья Х.Ф.Хамидов ушбу қарорни бекор қилиб, ишни қўшимча суриштирувга қайтарган.Шу ерда асосий савол туғилади: судья Х.Ф.Хамидов бундай қарорни бекор қилиш ваколатига қонун бўйича эга бўлганми?Энг ажабланарлиси, ушбу масала биринчи инстанцияда ҳам, кассацияда ҳам, кейинчалик Олий судда ҳам кўтарилган бўлса-да, унга аниқ
Зариф Мирзахмедов | Расмий канал
7 Sept, 18:53
СУДЬЯНИ РОТАЦИЯ ҚИЛИШ — АДОЛАТГА ТАЪСИР ҚИЛМАСЛИГИ КЕРАКЎзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси раиси Алишер Қодиров томонидан илгари сурилаётган «Судья бошлаган ишини охирига етказиши керак!» деган ғоя, менимча, жуда муҳим масалани кўтармоқда.Бу ерда гап судьяларни ротация қилишни бутунлай бекор қилиш ҳақида эмас. Масала шундаки, судья муайян ишни кўришни бошлаган бўлса, уни ротация қилиб, ишни бошқа судьяга ўтказишга йўл қўйилмаслиги керак.Чунки судья ишни кўриш жараёнида нафақат ҳужжатларни ўрганади. У тарафларни эшитади, гувоҳларни тинглайди, далилларни текширади ва ишнинг барча ҳолатларини бевосита қабул қилади.Айниқса, жиноят ишларида бу жуда муҳим. Бир неча ой давомида ишни кўриб келган судьянинг ўрнига бошқа судья келиши суд жараёнини чўзиши, тарафларни яна қайта-қайта судга чақиришга сабаб бўлиши ва ишга баҳо беришда бошқача ёндашув пайдо қилиши мумкин.Яна бир
Зариф Мирзахмедов | Расмий канал
5 Sept, 06:53
БЕГУНОҲ ИНСОННИ ТИРИКЛИГИДА ОҚЛАШ — АДОЛАТНИНГ МЕЗОНИУильям Блэкстоун XVIII асрдаги машҳур ҳуқуқий асари — «Commentaries on the Laws of England»да шундай фикрни илгари сурган:«Ўн нафар айбдор жазодан қутулиб қолгани, бир нафар бегуноҳнинг жабр кўрганидан афзал».Бу фикрнинг мазмуни оддий: давлатнинг энг катта хатоси айбдорни жазоламай қолиши эмас, балки бегуноҳ инсонни айбдор деб топиб, жазолашидир.Шунинг учун шахсни оқлаш учун битта асос бўлса ҳам, суд унга холис баҳо бериши керак. Шубҳа ва зиддиятли ҳолатлар мавжуд бўлса, инсон тақдирини тахмин ва гумонлар асосида ҳал қилиб бўлмайди.Энг муҳими — оқлов инсон вафот этганидан кейин эмас, тириклигида керак.Минг афсуски, бугун прокуратура органларининг қарийб бир аср аввал қатағон қилинган марҳум жадидларни оқлашга журъат қилаётганини кўрамиз. Чунки ўша даврдаги тизим ҳам, ўша қарорларни қабул қилганлар ҳам бугун йўқ.Аммо бугун
Зариф Мирзахмедов | Расмий канал
5 Sept, 05:14edited
ДАВЛАТ АЙБЛОВЧИСИНИНГ ВАЗИФАСИ — АЙБЛОВ ХУЛОСАСИНИ ҚАЙТА ЎҚИШ ЭМАСЎзбекистон инсон ҳуқуқлари «ЭЗГУЛИК» жамияти Марказий бошқаруви аъзоси, Тошкент вилояти бўлими раиси бўлганим сабабли, ҳозирги кунда кўплаб судларда кўрилаётган жиноят ишларида жамоат ҳимоячиси сифатида иштирок этиб келмоқдаман.Суд жараёнларида иштирок этиш давомида мени жиддий ўйлантираётган бир ҳолат бор. Айрим судларда давлат айбловчиси сифатида иштирок этаётган прокурорлар суд тергови давомида аниқланган ҳолатларга деярли эътибор бермасдан, фақат дастлабки тергов органи томонидан тайёрланган айблов хулосига асосланиб қолмоқда.Ваҳоланки, давлат айбловчисининг вазифаси ҳар қандай ҳолатда ҳам тергов органи қўйган айбловни қўллаб-қувватлашдан иборат эмас.Прокурор судда далилларни текширишда иштирок этиши, судланувчи, жабрланувчи, гувоҳ ва экспертларга саволлар бериши, суд тергови давомида аниқланган ҳолатларни
Зариф Мирзахмедов | Расмий канал
4 Sept, 04:43
МИГРАЦИЯ АГЕНТЛИГИДА КАДР АЛМАШДИ. ЭНДИ САВОЛЛАРГА КИМ ЖАВОБ БЕРАДИ?Президент қарорлари билан Мухсинхўжа Турсунхўжаевич Абдураҳмонов Миграция агентлиги директори этиб тайинланди. Беҳзод Анварович Мусаев эса «бошқа ишга ўтиши муносабати билан» лавозимидан озод этилди.Хўш, шу билан барча масала ёпилдими?Менимча, йўқ.Агар давлат органи раҳбари атрофида узоқ вақт давомида жиддий эътирозлар, жамоатчилик саволлари ва турли маълумотлар пайдо бўлган бўлса, уни шунчаки бошқа лавозимга ўтказиб қўйиш етарли эмас.Аксинча, унинг ўтган даврдаги фаолиятига ҳуқуқий ва молиявий баҳо берилиши, қабул қилган қарорлари, кадрлар сиёсати, давлат маблағларидан фойдаланиши ҳамда жамоатчиликда эътироз уйғотган ҳолатлар холисона ўрганилиши керак.Чунки «бошқа ишга ўтказилди» деган жумлани жамоатчилик «ҳаммаси жойида экан» деб қабул қилиши шарт эмас.Агар камчилик бўлмаган бўлса — очиқ айтилсин. Агар
Зариф Мирзахмедов | Расмий канал
3 Sept, 16:06
МИБ ЕР СОТИШГА АРАЛАШГАНМИ? ҲОКИМ, ПРОКУРОР ВА «МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ» ҚАЕРГА ҚАРАГАН?Телеграмдаги Eltuzar_live каналида «Сирдарёда МИБ ер сотиш ишларига ҳам аралашяптими?» сарлавҳаси остида тарқатилган мақолани ўқиб, беихтиёр савол туғилади: агар мурожаатда келтирилган иддаолар рост бўлса, бу жараёнда ҳоким, прокурор ва маҳалла «еттилиги» қаерга қараган?Маълум қилинишича, Сирдарёда фермерга тегишли 86 гектар ер майдони Мажбурий ижро бюроси томонидан 4,5 млрд сўмга баҳоланган. Аммо ушбу ер бор-йўғи 450 млн сўмга сотилгани иддао қилинмоқда.Бундан ташқари, аукцион жараёнида холисларнинг имзолари сохталаштирилгани, аукцион ғолиби ва МИБ ходимлари ўртасида шубҳали ҳолатлар бўлгани ҳақида ҳам мурожаатда маълумотлар келтирилган.Албатта, булар ҳозирча иддао. Лекин жиддий текширув талаб қиладиган иддаолар.Энг асосий савол эса шу: 4,5 млрд сўмга баҳоланган ер ҳуқуқи қандай қилиб 450 млн
Зариф Мирзахмедов | Расмий канал
3 Sept, 12:16
ЖУРНАЛИСТНИНГ КУЧИ — МИКРОФОНДА ЭМАС, УНИНГ БЕРГАН САВОЛИДА!Бугунги кунда Ўзбекистонда холис ва долзарб ахборотлари, ҳукумат вакиллари билан ўтказиладиган брифингларда эса кескин ва оғриқли саволларни очиқ-ойдин қўя олиши билан жамоатчилик эътиборини қозонаётган журналистлар бор. Ҳусусан, Vaqt.uz жамоаси бунинг яққол мисолидир.Айниқса, жамият учун муҳим ва оғриқли муаммоларни кўтариб, улар юзасидан соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда мазмунли подкастлар тайёрлаётган журналистларнинг меҳнати алоҳида эътирофга лойиқ.Шу маънода, укамиз Илёс Сафаров ва синглимиз Феруза Нажмиддинованинг журналистика соҳасидаги хизматлари юксак, десам асло адашмаган бўламан.Зеро, ҳақиқий журналист фақат ахборот тарқатувчи эмас. У жамиятни ўйлантирадиган саволларни ўртага ташлайди, оғриқли муаммоларни очиб беради ва масъулларни жамоатчилик олдида жавоб беришга ундайди.Илёс ва Феруза ана шу
Зариф Мирзахмедов | Расмий канал
3 Sept, 07:38
ОЛИЙ СУД ҚОНУН ЧИҚАРУВЧИ ОРГАНМИ ЁКИ ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛОВЧИ?Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «ЭЗГУЛИК» жамиятига келиб тушган навбатдаги мурожаат суд қарорларининг қонунийлиги ва юқори турувчи суднинг қонун бузилиши ҳақидаги шикоятларга муносабати юзасидан жиддий саволларни келтириб чиқармоқда.Гап шундаки, фуқаро К.У. 2026 йил 14 июль куни Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Усманов Алишер Атаханович номига шикоят билан мурожаат қилган.Бунга Олий суд судьяси З.Файзиевнинг 2026 йил 17 июндаги ажрими сабаб бўлган. Унда тафтиш шикоятини қайта кўриб чиқиш учун асослар мавжуд эмаслиги кўрсатилган.Бироқ К.У. шикоятида асослар мавжудлигини, хусусан, ЖИБ Янгийўл туман суди судьяси Х.Ф.Хамидовнинг 2025 йил 19 августдаги қарорининг қонунийлиги шубҳали эканини кўрсатган.Масала Янгийўл тумани ИИБ ЙҲХБ қидирув ва суриштирув инспектори Ш.Хакимжоновнинг 2025 йил 5
Зариф Мирзахмедов | Расмий канал
2 Sept, 18:10edited
ДАСТЛАБКИ ЭШИТУВ: ҲУҚУҚИЙ КАФОЛАТМИ ЁКИ РАСМИЯТЧИЛИК?Адвокат Вахидов Сухробнинг "ҚОНУННИ БИЛМАСЛИКМИ ЁКИ СУД-ҲУҚУҚ ИСЛОҲОТЛАРИГА САБОТАЖМИ?" номли мақоласини ўқиб, беихтиёр «Наҳотки, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари амалиётда шундай кўриниш олган бўлса?» деган савол туғилади.Адвокатнинг маълум қилишича, 2026 йил 2 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судида судья Шодмонов Саркор Миржаҳонович раислигида жиноят иши бўйича дастлабки эшитув ўтказилган.Ҳимоя томони икки муҳим масалани кўтарган: номақбул далилларни ишдан чиқариш ва жиноят ишини судда кўришга тўсқинлик қилувчи ҳолатларни бартараф этиш учун ишни прокурорга юбориш.Адвокатнинг таъкидлашича, жиноят ишига асос бўлган текширув «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилмаган. Шунингдек, судланувчи электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатганликда айбланаётган бўлса-да, экспертизага ҳисоблагичнинг ўзи эмас,
Зариф Мирзахмедов | Расмий канал
2 Sept, 13:46edited
ҲИМОЯ ҲУҚУҚИ ЧЕКЛАНМОҚДАМИ ЁКИ ҚОНУННИНГ ЎЗИДА МУАММО БОРМИ?Адвокат Абдуллаевнинг «Ҳимоя ҳуқуқига қўйилган чеклов: Конституциявий судга мурожаат қилишни лозим деб ҳисобладик» сарлавҳали мақоласини ўқиб, ҳуқуқ фаоли сифатида бефарқ қолиш қийин.Мақолада кўтарилган масала оддий процессуал баҳс эмас. Гап жиноят иши қўзғатилишига сабаб сифатида кўрсатилаётган суд-лингвистика экспертизаси хулосаси ҳақида кетмоқда. Энг ташвишли жиҳати эса — ушбу хулоса иш материалларига қўшилмагани ва адвокат сўровига қарамай тақдим этилмагани.Бу ерда жуда оддий, аммо принципиал савол туғилади: Агар ҳужжат шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиши учун муҳим асос бўлган бўлса, ҳимоя томони нега уни кўра олмайди?Ҳуқуқий давлатда шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини чеклашга асос бўлган ҳар қандай далил ёки ҳужжатнинг қонунийлиги, асослилиги ва ишончлилиги текширилиши имконияти бўлиши керак.Акс ҳолда, ҳимоячи
Зариф Мирзахмедов | Расмий канал
1 Sept, 10:20edited
ЕРГА ҲУҚУҚИ БОРЛИГИ ЖИНОЯТ СОДИР ЭТГАНЛИКНИ АНГЛАТАДИМИ? Ёхуд 122 миллион сўмлик зарар кимнинг қилмиши учун ундирилмоқда?Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «ЭЗГУЛИК» жамияти Тошкент вилояти бўлимига келиб тушган навбатдаги мурожаатда фуқаро Х.Д. ер майдони билан боғлиқ муаммо юзасидан мурожаат қилган.Унинг айтишича, 2022 йил октябрь ойларида оилавий эҳтиёжидан келиб чиқиб, келгусида деҳқончилик билан шуғулланиш мақсадида Тошкент вилояти Оққўрғон тумани Толовул маҳалласида жойлашган 0,30 гектар суғориладиган ер майдонини очиқ аукцион орқали 30 йил муддатга ўғли Х.А.Д. номига олган. Ер майдони 2023 йил апрель ойида тегишли ҳужжатлар асосида қабул қилиб олинган.Кейинчалик қўшниси Н.Ш. ерларни ўринга-ўрин алмашишни таклиф қилган. Унинг билдиришича, қариндошлари билан биргаликда деҳқончилик қилгани сабабли бундай алмашув суғориш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган келишмовчиликларнинг олдини
Зариф Мирзахмедов | Расмий канал
31 Aug, 15:22
forwarded from @a_huquq_uz
Бир ой ичида синчиклаб кўрилган апелляция ажрими адолатсиз, лекин 15 дақиқада кўрилган тафтиш инстанцияси қарори одил ҳукмми?Собиқ судьяларга нисбатан бўлган суд жараёнидан.24 август куни Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Анжелика Алексеевна Шамсутдинова гувоҳ сифатида сўроқ қилинган.Давлат айбловчиси ва адвокатлар унга апелляция суди қанча давом этгани, ўзи чиқарган қарорларни адолатли деб ҳисоблайдими, деган саволларни беришган.Анжелика опа эса қарор маслаҳатхонада қабул қилингани ва сир эканини айтди. Тафтиш инстанцияси ҳақида эса суд бир кун давом этганини, аммо аниқ қанча вақт бўлганини эслай олмаслигини билдирган.Бироқ иш бўйича асосий гувоҳ Акмал Шукуровнинг судда берган кўрсатувига кўра, апелляция жараёни қарийб бир ой давом этган, тафтиш инстанцияси эса бор-йўғи 10–15 дақиқа давом этган.Энди савол: бир ой давомида синчиклаб кўрилган
Зариф Мирзахмедов | Расмий канал
30 Aug, 19:12
СУДДА ҲАҚ БЎЛГАН ТАДБИРКОР НЕГА ЯНА СУДГА ЮГУРИШИ КЕРАК?Ёхуд Президентнинг 2026 йил 27 августдаги ПФ–175-сон Фармони тадбиркорларни йиллаб давом этадиган судма-суд оворагарчилигидан халос қиладими?Ушбу Фармонда белгиланган талабларни тадбиркорлар учун айни керакли ислоҳот, деб баҳолаш мумкин.Чунки амалиётда шундай ҳолатлар учрайдики, солиқ органининг тадбиркорга нисбатан қабул қилган қарори маъмурий суд томонидан ҳақиқий эмас, деб топилади. Тадбиркор судда ўз ҳақлигини исботлайди. Аммо муаммо шу билан тугамайди.Агар суд давлат органига ўз қарорини қайта кўриб чиқиш мажбуриятини юклаган бўлса, баъзи ҳолларда давлат органи суднинг ҳуқуқий позициясини тўлиқ инобатга олмасдан, мазмунан аввалги қарорга ўхшаш янги қарор қабул қилади.Натижада тадбиркор яна судга мурожаат қилишга мажбур бўлади.Яна вақт, яна харажат, яна адвокат ва яна ойлар ёки йиллар давом этадиган суд жараёни.Шу
Зариф Мирзахмедов | Расмий канал
29 Aug, 15:03
ҚАРОР БЕКОР ҚИЛИНГАН, АММО НЕГА ҲАМОН ҲАРАКАТ ЙЎҚ?Тошкент туман прокуратурасининг 2026 йил 15 июлдаги жавоб хатида менинг мурожаатим юзасидан муҳим ҳолат қайд этилган.Унга кўра, Тошкент туман ИИБ томонидан 2025 йил 25 декабрда жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қабул қилинган қарор прокуратура томонидан ўрганилиб, 2026 йил 29 июнда бекор қилинган ва қўшимча терговга қадар текширув ўтказиш учун юборилган.Бу, албатта, аввалги қарорда камчиликлар бўлганини кўрсатади.Аммо бу ерда яна бир жиддий савол пайдо бўлади: 29 июнда қарор бекор қилинган бўлса, қарийб икки ой давомида нима қилинди?Афсуски, ҳозирга қадар менга маълум бўлишича, иш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган шахслар билан зарур процессуал ҳаракатлар амалга оширилмаган.Жумладан, менга ишонч билдирувчи фуқаро Ғ.Хасанов, унинг турмуш ўртоғи, нотариус ва бошқа шахслар ишга жалб қилинмаган, улардан зарур тушунтиришлар
Зариф Мирзахмедов | Расмий канал
29 Aug, 12:19edited
АДВОКАТГА НИСБАТАН КУЧ ИШЛАТИЛГАНИ БЎЙИЧА РАСМИЙ БАЁНОТ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИБугун Facebook ва Telegram ижтимоий тармоқларидаги шахсий саҳифаларимда «ДИҚҚАТ! Адвокат жабрланувчининг ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган пайтда калтаклангани иддао қилинмоқда» сарловҳаси остида мақола эълон қилган эдим.Мақолада 2026 йил 27 август куни Яшнобод тумани ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ходимлари томонидан «Chilonzor Himoya» адвокатлар ҳайъати адвокати Назиржон Абдуҳафизовга нисбатан жисмоний куч ишлатилгани ва унинг эркинлиги чеклангани ҳақидаги мурожаат юзасидан жамоатчилик эътиборини жалб қилган эдим.Энди эса ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси томонидан расмий баёнот эълон қилинди.Баёнотда қайд этилишича, мазкур ҳолат Адвокатлар палатаси томонидан ўрганилмоқда ва Палата раиси томонидан шахсан назоратга олинган.Шунингдек, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
