gram news
Зилола Пирназарова channel avatar

Зилола Пирназарова

@zilolapirnazarova

ProjectsKK

486subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Зилола Пирназарова

    22 Sept, 01:57

    Мавлоно Румий ҳазратларидан руҳий хотиржамлик сабоқлари: «Сиз уммондаги бир томчи эмассиз. Сиз бир томчининг ичига яширинган бутун бир уммонсиз.» Ўзингизга паст баҳо берманг. Ичингизда чексиз куч, меҳр ва салоҳият яширинган.https://t.me/zilolapirnazarova
    21482111Open in Telegram
  • Зилола Пирназарова

    22 Sept, 01:56

    ☘️☘️☘️ Яшил денгиз Биз оиламиз билан шаҳарда, бувим эса қишлоқда яшайдилар. Ота-онам бувимга “Биз билан яшанг”, деб қанча қистасалар ҳам, сира унамадилар. “Ўз уйим – ўлан тўшагим. Шу ерда туғилдимми, шу ерда ўламан”, – деб оёқ тираб туриб олганлар. Улар яшайдиган қишлоқ жуда сўлим. Ҳар баҳор қишлоққа борганимизда ажойиб бир манзарага дуч келамиз. У ерда каттагина буғдойзор майдони бўлиб, шамол эсганида яшил бошоқлар гўё денгиз сувларидек тўлқинланиб, ёқимли чайқалади. Бу йил кўкламда яна бувимникига борадиган бўлдик. Эрта тонгда йўлга тушдик. Узоқ йўл юриб, манзилга етиб келдик. Бувим бизни кўриб, севинганидан ўзини қўярга жой тополмай қолди. Дастурхон атрофида суҳбат янада қизиқарли кечди. Тушдан сўнг буғдойзорни томоша қилгани бордим. Майин шамол жилосида товланган буғдой майсалари яшил денгизга ўхшарди. Қишлоқнинг номи ҳам “Яшил денгиз”. Айниқса, ёмғир ёққанида бошоқлар янада
    117831Open in Telegram
  • Зилола Пирназарова

    22 Sept, 01:55

    Муҳаббат иситмага ўхшайди, у инсоннинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолда, йўқ жойдан пайдо бўлади ва яна ўз-ўзидан ўтиб кетади.Стендаль✍️https://t.me/zilolapirnazarova
    132731Open in Telegram
  • Зилола Пирназарова

    22 Sept, 01:54

    https://t.me/zilolapirnazarova
    166video61Open in Telegram
  • Зилола Пирназарова

    21 Sept, 01:40

    Кўзингизни каттароқ очинг! Чиқиш йўли ҳар доим ҳам эшик бўлавермайди…https://t.me/zilolapirnazarova
    2046321Open in Telegram
  • Зилола Пирназарова

    21 Sept, 01:39

    Оқшом Зоирнинг ёнига ўтирди. Ўғлини бошини силади. — Полвоним, улар хўжа. Хатто, эркакларига ҳам хон қўшиб гапиришади. Чақалоқларини ҳам сизлашади. Улар оқсуяк. Биз қораларга қиз беришмайди. Юрагинг синмасин, болам. Пишмайдиган савдони орқасидан азият чекмагин дейман. — Қайси асрда яшаяпмиз, она. — Кулма, болам. Сени ўйлаяпман. Ёзнинг жазирама кунлари эди. Мунис қўлидаги иссиқ ўралган овқатни кўтарганча, ота уйига келётган эди. Қўшнининг дарвозаси очилди. Синфдош дугонаси, Маҳмудхоннинг беваси чиқиб келди. Йиллардир бир биридан қочган синфдошлар шу ҳолда қаршилашдилар. — Синфдош, яхшимисиз? — Раҳмат, синфдош. Уй ичилар яхшими? Болалар катта бўлиб қолишдими? — Шукур, юришибди. Зоирбек олийгоҳга кирар экана? Ҳилолхон ҳам ўша ерда ўқийман деяпти. Хурсанд бўлдим. Кўз қулоқ бўлиб юрадида. Мунис кутмаганди. Ажабланиб синфдошига тикилди. Кейин дудуқланиб жавоб берди. — Сиз қарши бўлмасангиз...
    150732Open in Telegram
  • Зилола Пирназарова

    21 Sept, 01:39

    ☘️☘️☘️ ХЎЖАЛАР! Мунис ховлида эрталабки ишлари билан банд эди. Ташқаридан келаётган овозларга қизиқиб дарвозадан чиқди. Уч тўрт киши йиғилиб гаплашиб турган қўшниларига салом берди. — Тинчмисизлар? — Ҳа, қўшни. Яхшимисиз? Рихси буви омонатини топширибди. Мунис ғалати ахволда ховлига қайтиб кирди. Наҳотки? Эндими? Қўли ишга бормай қолди. Болаларга нонушта тайёрлаш керак. Янги соғиб келган сутни пишириб, қатиқ ивитиш керак. Беихтиёр боғчага кирди. Ховли этагида ўтларни юлишга киришди. Кўзидан оқаётган ёшлар, барра ўтлар устидаги шабнамларга қўшилиб кетди. Рихси буви билан қўшни эдилар. Мунис мактабни битириш арафасида. Камбағаллигини айтмаса, яхши оиланинг фарзанди эди. Рихси бувининг кенжа ўғли Маҳмудхон ҳам унга бефарқ эмас эди. Баъзида пахса девор ёриқларидан уларнинг ховлисини кузатарди. Қўшни оилага келин бўлиб, ховли супираётганини хаёл қиларди. Кунларнинг бирида ўғринча қўшни
    13963Open in Telegram
  • Зилола Пирназарова

    21 Sept, 01:39

    Мен икки нарсани жуда қадрлайман — қалбан яқинликни ва бировга қувонч улаша олиш қобилиятини.Ричард Бахhttps://t.me/zilolapirnazarova
    19444111Open in Telegram
  • Зилола Пирназарова

    21 Sept, 01:38edited

    https://t.me/zilolapirnazarova
    249video62Open in Telegram
  • Зилола Пирназарова

    19 Sept, 02:22

    Эҳтиёт бўлинг, ҳеч ким сиздан Аллоҳга шикоят қилмасин. Аллоҳга омонат бўлинг!https://t.me/zilolapirnazarova
    8171011Open in Telegram
  • Зилола Пирназарова

    19 Sept, 02:22

    ☘️☘️☘️ Қақнус умрининг узунлиги ва унинг аҳволи ҳикояси Қақнус Ҳиндистонда яшайдиган турфа ажиб бир қушдир-ким, узун ва қаттиқ тумшуғи бор. Тумшуғида худди най каби бир қанча тешиклар мавжуд. Бу тешиклар юзтага яқин. Қақнуснинг бошқа қушлар каби жуфти йўқ, у болаламайди. Тумшуғининг ҳар бир тешигидан ўзгача овоз чиқаради, ҳар бир овозида ўзгача нола, ўзга бир сир бор. Ҳар бир тешикдан турли-туман оҳангу наволар чиқариб, нола чеккач, барча қушлар, қушларгина эмас, барча жониворлар, ҳатто сувда балиқлар бундан беқарор бўладилар. Барча ваҳший даррандалар жим бўлиб, бу овоздан ўзгача ҳолатга тушадилар. Файласуфлар унга ҳамроз бўлиб, овозига қараб мусиқа илмини яратдилар. У қарийб минг йил умр кўради, аммо ўлими вақти яқинлашаётганини олдиндан сезади. Ўлими яқинлашгач, кўнглига ғулғула тушиб, атрофига кўп-кўп ўтин йиғади.Ўтинлар ўртасига ўтириб олиб, ўтли нолалар чекади. Кейин ҳар бир
    154832Open in Telegram
  • Зилола Пирназарова

    19 Sept, 02:21

    Ўзингни шунчалик қадрлагинки, қалбинг ва руҳингдаги барча кучни керак бўлмаган, сенинг меҳринг ва садоқатингни бепарволик билан қарши оладиган инсонга сарфлама.Шарлотта Бронтеhttps://t.me/zilolapirnazarova
    322821Open in Telegram
  • Зилола Пирназарова

    19 Sept, 02:21

    https://t.me/zilolapirnazarova
    170video52Open in Telegram
  • Зилола Пирназарова

    18 Sept, 02:06

    Айрилиқ кўз билан севганлар учундир, кўнгилдан севганлар ҳеч қачон айрилмаслар…Жалолиддин Румийhttps://t.me/zilolapirnazarova
    2335332Open in Telegram
  • Зилола Пирназарова

    18 Sept, 02:05

    Авваллари нимага ишонишни ҳам билмасдим. Чорасиз қолганимда муҳаббатга суяниб, шеърлар ёзардим. У ҳам бўлса ёшлик, маълум мавсум билан боғлиқ ҳолат эди. Энди атрофимга қараб (ўйланиб), умуман ишонишга хеч нарса йўқлигини кўриб, Тангрида тўхтадим. Инсоният учун бошқа чоранинг ўзи йўқ! Аммо бундай хулосага келишим учун нимага менга шунчалар кўп қийноқ, азобларни Тангри берганини ҳали-ҳамон тушунолмадим. Лекин бошқа нарсани жудаям яхши тушундим — қўлдан келганча яхши ишни қилиш керак, қўлдан келганча кечиримли бўлиш керак, бағри кенг бўлиш керак!Абдулла ОРИПОВhttps://t.me/zilolapirnazarova
    2613222Open in Telegram
  • Зилола Пирназарова

    18 Sept, 02:05

    ​​☘️☘️☘️ КАЛИШ – Бу тилла узукни мен совға қилганман, эътиборингиз учун! Мен опкетаман! – Мана бу палтони мен обергандим, туғилган кунларига эсласаларинг! – Тилла занжирим сенга қолади дердилар! Уч қиз кампиридан қолган латта путта буюмларни уч ёққа тортқилай тортқилай аҳири бўлишиб олишди. Чол уларга бирпас тикилиб турди-ю, зинада тўнкарилиб ётган, кампири кия-кия адо қилган орқаси йиртиқ калишни бир четга олиб қўйди. – Шу менга қола қолсин, йўқ демасаларинг... онангни эслатиб туради... Нурсиз кўзлардан икки томчи ёш сизиб, беҳисоб ажинлар орасига сингиб кетди.✍ Лобар Азизхўжаеваhttps://t.me/zilolapirnazarova
    1793321Open in Telegram
  • Зилола Пирназарова

    18 Sept, 02:05

    Ҳар сафар дунёнинг энг туб моҳиятигача англаб етдим, деб ўйласам, у ўзининг оддийлиги билан мени яна ҳайратга солади.Альбер Камюhttps://t.me/zilolapirnazarova
    244522Open in Telegram
  • Зилола Пирназарова

    18 Sept, 02:04

    https://t.me/zilolapirnazarova
    236video331Open in Telegram
  • Зилола Пирназарова

    17 Sept, 01:54

    Меҳр-оқибатни асрайлик. Зеро, ҳаётдаги энг қимматли, бебаҳо нарсаларнинг кўпи пулга сотиб олинмайди.Айко Хашимотоhttps://t.me/zilolapirnazarova
    343911Open in Telegram
  • Зилола Пирназарова

    17 Sept, 01:54

    ☘️☘️☘️ Халқаро қўнғироқ бўлди... Кеча менга бир аёл қўнғироқ қилди. Қарасам, халқаро қўнғироқ. Рақам Кипрдан экан. Гўшакни кўтардим: — Салом, Леван. — Салом. — Менинг исмим Тамара. Иқтисодий жиноятларга қарши курашувчи халқаро ташкилотдан қўнғироқ қиляпман. Шу заҳотиёқ ҳаммасини тушундим. Кипрдан қўнғироқ қилган Тамара... Халқаро ташкилот... Фирибгар. Ўзимни гўликка солдим. — Эшитаман Тамара. — Леван, ҳозир Кипрдамисиз? — Йўқ, мен Грузияда, уйдаман. — Шуни билганим учун сизга қўнғироқ қиляпманда. Биласизми, бир неча дақиқа олдин картангиз орқали Ларнакадаги «Radisson Beach» меҳмонхонасида яшаш учун 14 минг евро ечиб олишга уриниш бўлган. — Ростданми? — Ҳа. Картангизни бирор кимга бергандингизми? — Йўқ. — Йўқотиб қўймаганмисиз? — Йўқ. — Карта рақами ёки махфий кодини кимгадир айтгансизми? — Йўқ. — Карта ҳозир ёнингиздами? — Ҳа.
    16281111Open in Telegram