Latest posts

Zoyir Yo'ldoshov
18 Sept, 07:46
#ДиққатЖарима баллари юзасидан ижтимоий тармоққа тарқалган ҳолат юзасидан расмий видеоТармоқ фойдаланувчиларидан асосга эга бўлмаган хабарларни тарқатиб жамоатчиликни чалғитмасликларини сўраймиз.Каналга уланиш
Zoyir Yo'ldoshov
17 Sept, 05:58
#Диққат_болаларЎзбекистон Ёшлар иттифоқи ва ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан "Диққат болалар" тадбирлари доирасида кенг қамровли "Йўл-овчи" лойиҳасига старт берилдиЙўлларда инсон ҳаётини асрашга қаратилган лойиҳада сиз ҳам фаол иштирок этингКаналга уланиш
Zoyir Yo'ldoshov
23 Aug, 11:04
Ёш ЙПХ инспекторлари халқаро танловда мутлақ ғолиб бўлдиЎзбекистонлик ёшлар жорий йилнинг 12-21 август кунлари Қозоғистон Республикаси Костанай вилоятида ўтказилган “Ёш йўл ҳаракати инспекторлари давлатлараро танлови”да Россия, Тожикистон, Қирғизистон, Белорус, Озарбайжон ҳамда мезбон тенгқурларини мағлуб этиб шосупанинг энг юқори поғонасини банд қилишди.Каналга уланиш
Zoyir Yo'ldoshov
19 Aug, 05:15
#Диққат_ДиққатПрофилактик тадбир бошланишига 45 дақиқа қолди!Бугун, 19 август куни соат 11:00да барча журналист ва блогерлар, ОАВ вакилларини Тошкент автовокзалида бўлиб ўтадиган профилактик тадбирга таклиф этамизКаналга уланиш
Zoyir Yo'ldoshov
18 Aug, 07:53
Самарқандда ЙПХ ходимининг ҳаётини хавф остида қолдирган ҳайдовчи қамоққа олиндиУнга нисбатан Жиноят Кодексининг 219 моддаси билан жиноят иши қўзғатилдиКаналга уланиш
Zoyir Yo'ldoshov
3 Aug, 20:31
#шеърБекор кетмадимМен бекор кетмадим, замин қарига, Бурч юки, дил иши учун кетганман. Болалар мактабдан она бағрига, Соғ-омон қайтиши учун кетганман.Хизмат вақтида қаҳрамонларча ҳалок бўлган йўл-патруль хизмати ходимларининг ёрқин хотирасига бағишланади.Каналга уланиш
Zoyir Yo'ldoshov
1 Aug, 03:40
Йўлнинг чап қатори доимий ҳаракатланиш учун эмасЙўлнинг чап қаторини эгаллаган ҳолда тез ёрдам, ўт ўчириш ҳамда махсус автомобилларнинг эркин ва тўсиқсиз ҳаракатланишларига тўсқинлик қилиб ҳаракатланган ҳайдовчилар билан назорат тадбирлари олиб борилмоқда.Каналга уланиш
Zoyir Yo'ldoshov
31 Jul, 07:00
#муносабатИжтимоий тармоқда тарқалган Юнусобод тумани маъмурий амалиёт бўлими билан боғлиқ ҳолат юзасидан видеоКаналга уланиш
Zoyir Yo'ldoshov
24 Jul, 16:00
#мурожаатАвтомашинангизни очиқ ҳолда қолдирмангСўнги вақтларда транспорт воситасини ўғирлаш билан боғлиқ содир бўлаётган ҳолатларнинг 96%да ҳайдовчиларнинг машина эшиги ва ойналарини очиқ ҳолатда қолдиришлари сабаб бўлмоқда.Каналга уланиш
Zoyir Yo'ldoshov
18 Jul, 05:15
Йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсиз ҳаракатланишига таҳдид солган "Tesla" автомашинаси ҳайдовчисига нисбатан суд қарори ўқилдиУнга кўра ҳайдовчига 1 йил муддатга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилиб, БҲМнинг 25 баравари миқдорда жарима жазоси тайинланди.Каналга уланиш
Zoyir Yo'ldoshov
16 Jul, 19:48
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумотЖорий йилнинг 16 июль куни соат 18:30 ларда пойтахтнинг "Дўрмон йўли" кўчаси бўйлаб 3 нафар ЙПХ инспекторлари патруллик мотоциклларида ҳаракатланиб кетаётган вақтида, "Ғазалкент" кўчасидан чорраҳага кириб келган "Оnix" русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.ЙТҲ натижасида патруллик мотоциклини бошқариб келган 1 нафар ЙПХ ходими олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган. Тан жароҳати олганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.Ижтимоий тармоқларда мазкур ЙТҲ кортеж кузатуви вақтида содир бўлгани тўғрисида нотўғри талқин кузатилмоқда. Тармоқ вакилларида асослантирилмаган хабарларни тарқатмасликларини сўраймиз.Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.Каналга уланиш
Zoyir Yo'ldoshov
13 Jul, 08:56
forwarded from @iivuz
🌍🌍🌍🌍🌍🌍🌍🇺🇿Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tomonidan “Ochiqlik va xalq bilan muloqot — asosiy mezon: Ichki ishlar organlari faoliyati yuzasidan joriy yilning birinchi yarim yilligi boʻyicha tahliliy hisobot” mavzusida matbuot anjumani oʻtkazish rejalashtirilgan.✅Matbuot anjumanida Vazir oʻrinbosari — Tergov departamenti rahbari polkovnik Ramazon Ashropov boshchiligida sohaviy xizmat rahbarlari ishtirok etadilar.❗️Tadbir davomida “Xavfsiz va sogʻlom yurt” keng koʻlamli tezkor-profilaktik tadbiri ikkinchi bosqichining dastlabki oʻn
Zoyir Yo'ldoshov
11 Jul, 17:59
#Диққат— ЙПХ ходимлари томонидан 399 269 та фуқарога содир этган қоидабузарликлари учун “Маъмурий огоҳлантириш” чораси қўлланилган; — 671 нафар ҳайдовчи 12 балдан юқори жарима балларини олишган.ЙҲХХ соҳасидаги янгиликлар ҳақида🎥Каналга уланиш
Zoyir Yo'ldoshov
10 Jul, 13:51
Ижтимоий тармоқда тарқалган "Matiz" автомобили ҳайдовчиси ва ЙПХ ходими ўртасидаги тортишув акс этган ҳолат юзасидан маълумотҲайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраган ҳолда, транспорт воситасини давлат рақам белгиларини яшириб бошқариш жавобгарликка сабаб бўлишини эслатиб ўтамиз."Хавфсиз ва соғлом юрт" тезкор-профилактик тадбирлари давом этмоқда.Каналга уланиш
Zoyir Yo'ldoshov
6 Jul, 11:02
#Диққат_ДиққатҲайдовчилар ЙПХ ходимларига тегишли ҳужжатларининг асл нусхаcини тақдим этишлари шартМуҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзу бўйича расмий изоҳ👉 @YHXX_UZ
Zoyir Yo'ldoshov
6 Jul, 10:13
Жамиятда юриш-туриш қоидаларини қўпол равишда бузган ҳайдовчига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди"Хавфсиз ва соғлом юрт" тезкор-профилактик тадбирлари доирасида йўл безорилигини содир этиб, бошқа бир фуқарони ҳақорат қилган шахс Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг қарори билан маъмурий қамоққа олиндиКаналга уланиш
Zoyir Yo'ldoshov
4 Jul, 16:05
ЙПХ ходимлари томонидан маъмурий огоҳлантириш қандай ҳолатларда берилади?Ҳуқуқбузар ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлганда, Кодексда белгиланган бошқа ҳуқуқбузарлик аломатлари бўлмаган тақдирда баъзи қоидабузарликлар учун маъмурий огоҳлантириш берилиши мумкин.Булар: 1. Транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш (МЖтК 125 моддасининг 1 ва 2 қисмлари) 2. Бошқарув вақтида телефондан фойдаланиш, (МЖтК 128 прим 1 моддаси) 3. Бошқарув вақтида теле-видеодастурларни томоша қилиш мақсадида монитордан ёки дисплейдан фойдаланиш (МЖтК 128 прим 2 моддаси) 4. Тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиш, (МЖтК 128 прим 6 моддаси) 5. Мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг талабларини бузиш (МЖтК 135 прим 1 моддаси) 6. Пиёдалар ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши (МЖтК 138 моддаси 1 ва 2 қисмлари)Эслатиб ўтамиз, маъмурий огоҳлантириш
Zoyir Yo'ldoshov
2 Jul, 07:33
#tayinlovSherliyev Murodbek Atabekovich IIV Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati boshligʻi lavozimiga tayinlandi.Tayinlovga qadar M. Sherliyev IIV Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati boshligʻining oʻrinbosari lavozimida faoliyat yuritgan. ——— Шерлиев Муродбек Атабекович ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.Тайинловга қадар М. Шерлиев ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган. ——— Шерлиев Муродбек Атабекович назначен на должность начальника Службы безопасности дорожного движения Департамента общественной безопасности МВД.До назначения М. Шерлиев занимал должность заместителя начальника Службы безопасности дорожного движения Департамента общественной безопасности МВД.Каналга уланиш
Zoyir Yo'ldoshov
1 Jul, 05:04edited
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Ибрагимов Шерзод Шокирович Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.Тайинловга қадар Ш.Ибрагимов Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган.Каналга уланиш
Zoyir Yo'ldoshov
22 Jun, 18:15
“Тушликдаги гурунг” дастурини чоршанба куни соат 13:20 да “Ўзбекистон-24” телеканалида томоша қилингКетган вақтингизга ачинмаслигингизга кафолат берамизКаналга уланиш
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
